ФОТОРЕПОРТАЖ

Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғи амфитеатрида “Атлас байрами”  VI халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади сўзга чиқиб, “Атлас байрами” фестивалининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Ушбу байрам миллий ҳунармандчилик ва туризмни янада ривожлантириш ва оммалаштиришга, давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга, ҳунармандлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилгани ва бу саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётгани таъкидланди.

[gallery-19398]

Фестивалда дунёнинг 30 та давлатидан келган анъанавий тўқимачилик ва дизайн соҳасининг етакчилари, ҳунармандлар, санъатшунослар, арт-менежерлар иштирок этганига эътибор қаратилди.

Тадбир давомида халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан фестиваль доирасида турли номинациялар бўйича ғолиблар қаторидан ўрин олган маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар эълон қилинди. Уларга диплом, махсус статуэтка ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам кечаси таниқли санъаткорлар, фольклор жамоалари иштирокидаги концерт дастури билан поёнига етди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилонда "Атлас байрами" якунланди