Ватан – муқаддас. Унинг ҳимояси эса шарафли бурчдир. Ҳурлик, тинчлик ва осудалик инсон ҳаётидаги энг буюк неъмат. Чунки бу неъматлар юртни обод этиб, дунёга танитишга, миллатни юзага чиқаришга замин яратади. Бунинг замирида эса кечаю кундуз Ватан ҳимоясида – элимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги учун қалқон бўлиб турган оловқалб ўғлонларимизнинг заҳматли хизмати мужассам. Шунинг учун ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш муҳим вазифа бўлиб келмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” ҳамда Миллий божхона тизимининг 30 йиллик байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги доирасида “Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш – мактабдан бошланади!” мавзусида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Ўзбекиcтон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида бўлиб ўтган тадбирда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 84 ва 254-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида ўқувчилар Божхона институти марказий биноси мажлислар залида кутиб олинди ва институт фаолияти, ўқув жараёнини ташкил этиш, мутахассислик йўналишлари тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, ўқотар қуролларни тузилиши ва жанговар имкониятлари, танкка ва пиёдаларга қарши миналар хусусиятлари, ўқотар қуролларнинг қисмларга ажратиш машқлари, курсантлар томонидан кўргазмали қўл жанги ва карабинчилар чиқишлари, Божхона институти фаолияти акс этган фильм намойиш этилди.

– Бугун синфдошларимиз билан биргаликда Божхона институтига келдик. Бу ерда бизга қизиқ бўлган нарсаларга, машғулот жараёнларига гувоҳ бўлдик. Айниқса, бизга спорт залда ўқотар қуролларнинг тузилиши ва жанговар имкониятлари, танкка ва пиёдаларга қарши миналар хусусиятлари тўғрисидаги кўргазмалар жуда ёқди. Шунингдек, АК-74 автомати ва 9 ммли ПМ тўппончасини қисмларга бўлиш ва йиғиш жараёни тўғрисида ҳам маълумот беришди, – дейди 254 - мактабнинг 11-синф ўқувчиси Абдулло Зафаров.

Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, мамлакат тараққиёти учун дахлдорлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти фаолияти билан танишишларига хизмат қилади.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш – мактабдан бошланади!