Инсон саломатлиги кўп ҳолларда унинг ҳаракати, соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя этиши билан белгиланади.

 Аҳамиятлиси, юртимизда соғлом турмуш тарзига давлат томонидан рағбат кўрсатилиши натижасида жисмоний тарбия ва спорт билан, айниқса, югуриш билан шуғулланаётганлар сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.

27 март куни пойтахтимизда ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ярим марафони ҳамда “Наврўз” IV халқаро марафони бу борадаги ҳаракатни янги босқичга олиб чиқади.

Мазкур марафон мусобақалари Ўзбекистонда илк бор энг кўп иштирокчини қамраб олганлиги билан эътиборли бўлди. Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигидаги илк тадбир бўлган мазкур марафонда 18 та давлатнинг 2200 нафар спортчи ва ҳаваскор югурувчилари бевосита қатнашган бўлса, унга қизиқувчилар, тамошабинлар сафи 4 минг нафардан ошди. Бу, ўтган йиллар давомида ташкил этилган марафонларга нисбатан икки-уч баровар кўп қатнашчилар жамланганлигидан далолат. Қолаверса, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзига қизиқиш, ҳайрихоҳлик муттасил ортиб бораётганлигини кўрсатди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ярим марафони ва “Наврўз” IV халқаро марафонининг бир пайтда ўтганлиги, мусобақалар учта йўналишда ташкил этилгани ҳакамлар учун иш ҳажмини икки баравар оширди. Шунга қарамасдан баҳслар ҳар томонлама тартибли ва профессионал уюштирилди. Бу ҳақда баҳсларни бевосита кўзатиб борган Халқаро енгил атлетика федерацияси ҳамда AIMSнинг техник экспертлари Илья Михайловский ва Адрианус Стевенц ҳам алоҳида таъкидлашди.

– Тошкент йилдан-йилга катта спорт анжуманлари, хусусан, марафон мусобақаларини ўтказадиган марказга айланиб бормоқда. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси фаолияти, ўтказилаётган тадбирлар мундарижасига назар ташлаб, мамлакатингиз юксак марралар сари одимлаётган, янги ташаббусларни собитлик билан амалга ошираётган давлатга айланаётганига амин бўлдик. Нафақат пойтахтда, балки чекка-чекка ҳудудларда ҳам марафонлар тизимли ва мунтазам ўтказилаётгани, аҳоли ўртасида, ёшлар орасида спортга қизиқиш юқорилиги бизни ҳайратга солди.  Марафон баҳсларини 80 нафар маҳаллий ҳакам бошқариб борилганлиги эса юртингизда профессионал мутахассислар етишиб чиқаётганлигининг ёрқин исботи, – дейди AIMSнинг техник эксперти Адрианус Стевенц.

Ҳақиқатан, мамлакатимизда марафон мусобақаларини ўтказиш бўйича ўзига хос тажриба яратилмоқда. Бундан тўрт йил муқаддам Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган марафон бор-йўғи 300 нафар қатнашчини жамлаган эди. Юртимизда тизимли ўтказиб келинаётган "Save Aral" марафони 2019-2021 йиллар оралиғида 100 минг нафар кишини қамраб олди. Бундан ташқари, илк марафон мусобақалари хорижий мутахассислар кўмагида ўтказиларди. Ҳозирда маҳаллий мутахассислар юртимизда ўтаётган ҳар қандай марафон мусобақаларини мустақил, халқаро талаблар даражасида ташкил этишмоқда.  

– Марафон муваффақиятли ўтди. Иштирокчиларнинг 100 нафарга яқинини профессионал спортчилар ташкил этди. Олимпия ва жаҳон чемпионлари Баҳодир Жалолов ва Улуғбек Рашитов, аралаш жанг курашлари бўйича таниқли спортчи Маҳмуд Муратов, дзюдо, бокс, кураш, баскетбол каби спорт турларида мамлакат чемпионлигига эришган фахрли спортчиларимиз қатнашганлиги марафоннинг нуфузини янада оширди. Югуриш баҳсларида бир қатор хорижий давлат дипломатлари, вазирлик ва ташкилот раҳбарлари, фахрийлар ҳам қаташганлиги юртимизда соғлом турмуш тарзига қизиқишнинг сифатини кўсатди, – дейди Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳаммедов.

Чинаккам спорт ва саломатлик байрамини туҳфа этган марафоннинг белгиланган йўналишларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Унга кўра, 10 километрлик масофадаги баҳсларда эркаклар ўртасида Сурхондарё вилояти вакиллари Бекзод Бойматов ва Отабек Файзуллаев биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган бўлса, самарқандлик Азизбек Насимов учинчи ўриндан жой олди. Ушбу йўналишда аёллар ўрасида Дилноза Усмонова(Андижон), Гўзал Муҳамматвалиева(Наманган) ва Фарида Тўлқинбоева(Андижон) ғолиб ва совриндор бўлишди.

21 милометрга ўтган ярим марафон баҳсларида эркаклар ўртасида қирғизистонлик Нурсултан Кенешбеков ғолиб чиққан бўлса, сурхондарёлик Шоҳрух Давлатов ва самарқандик Отабек Тошқувватов кейинги поғоналарни эгаллашди. Мазкур йўналишнинг аёллар баҳсида андижонлик Азиза Мирзаакбарова марра чизиғини биринчилардан бўлиб кесиб ўтди. Ундан кейинги ўринларни қирғизистонлик Мария Коробицкая ва фарғоналик Ситора Қурбонова қўлга киритишди.

Марафоннинг энг мураккаб йўналиши – 42 километрга мўлжалланган мусобақада эркаклар ўртасида Қирғизистон вакили Илья Тяпкин ғолиб бўлди. У белгиланган масофани босиб ўтиш учун 2:21,42 натижа қайд этди. Иккинчи ўриндан жой олган фарғоналик Зикрилла Маматқулов 2:22,5 ва учинчи ўрин соҳиби Тошкент вилояти вакили Владислав Мамедов эса 2:23,18 кўрсаткичга эришди. Ушбу йўналишнинг аёллар ўрасидаги пойгасида ҳам омад Қирғизистон вакиласи Гулшаной Саттровага кулиб боқди. Иккинчи ўринни фарғоналик Екатерина Тунгускова эгаллади.

Марафонда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5 ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари билан ҳамда ғолиб, совриндорлар медаллар билан тақдирланди.  

Совриндорларни тақдирлаш маросимларида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Миллий олимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа давлат ташкилотларининг мутасаддилари иштирок этди.

[gallery-6319]

Тўлқин РЎЗИЕВ,  ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марафон: Ўзбекистон юксалишнинг янги босқичига кутарилди