Марҳамат тумани ҳокимлигида туман фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Марҳамат тумани ҳокимлигида туман фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда белгиланган масалалар, жумладан, Марҳамат тумани ҳокимини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган Юлдашев Бобирбек Баҳодирович Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди.

Юлдашев Бобирбек Баҳодирович меҳнат фаолиятини 2005-2006 йилларда Андижон шаҳар статистика бўлимида иқтисодчи вазифасида бошлаган. 2006-2009 йилларда Андижон вилояти статистика бошқармасида, 2009-2010 йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт Бош бошқармасида, 2010-2018 йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи 1-тоифали мутахассиси, ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифаларида ишлаган. 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори, бош инспектори лавозимларида фаолият юритган.

Юлдашев Бобирбек Баҳодирович 1986 йил 22 январда Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марҳамат туманига ҳоким тайинланди