Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш, бунинг учун мавжуд сув қувурларини реконструкция қилиш, ичимлик суви етиб бормаган қишлоқ ва маҳаллаларга янги қувурлар ўтказиб, юртдошларимизнинг оби-ҳаётга эҳтиёжини қондириш давлатимиз белгилаб олган вазифаларнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

Сурхондарё вилоятида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, шу йил бошида воҳа аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 62,9 фоизни ташкил этган бўлса, шу кунгача бу кўрсаткич 64,1 фоизга етди.  

Истеъмолчиларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун йилнинг ўтган даврида 190 километрдан ортиқ сув тармоқлари, тўртта ичимлик суви иншооти бунёд этилди.  

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 25 декабрдаги 404-қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат баёнига асосан жорий йил 9 та ичимлик ва оқова сув объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 164,6 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу маблағ ҳисобидан 19 километр ичимлик суви тармоғи, битта дона сув иншооти, 6,7 километр оқова сув тармоғи ҳамда иккита оқова сув иншоотини қуриш режалаштирилган эди.  

Бу маблағ ҳисобидан 14 км ичимлик суви қувури ётқизилиб, битта ичимлик суви иншооти барпо этилди. Қарийб беш километр оқова сув тармоғи ва битта оқова сув иншооти қурилди, реконструкция қилинди.  Йил давомида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган олтита объектдан тўрттасида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ишга туширилди. Сурхондарё вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминотини “Тўпаланг” сув омбори манбалари ҳисобига яхшилаш объектида қуввати 200 минг м3/сутка бўлган ичимлик суви тозалаш иншоотида ҳам қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди. Вилоятнинг Денов, Қумқўрғон, Сариосиё ва Шўрчи туманларида 34 та маҳалладаги қарийб 142 минг аҳоли “Тўпаланг” сув омборининг тоза, сифатли оби-ҳаётидан баҳраманд бўла бошлади. Айни пайтда Олтинсой туманида тармоқ тортиш, резервуар қуриш, Бандихон туманида ички тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.  

Йирик лойиҳанинг дастлабки босқичи ишга туширилиши эвазига Денов тумани марказидаги 14 та маҳаллада яшайдиган 71 минг 200 киши, Қумқўрғон туманида 3 та маҳалладаги 10 минг 600 истеъмолчи, Сариосиё туманидаги 9 та маҳалланинг 32 минг 600 аҳолиси, Шўрчи тумани марказидаги 8 маҳаллада истиқомат қиладиган 27 минг 500 киши ана шу сувдан баҳраманд бўлаётир.  

Вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Бойсун туманининг олис ва чекка Дехибола маҳалласига 5,8 километр ичимлик суви қувури тортилди. Денов туманидаги чекка Аламжаҳон қишлоғи аҳолисини илк бор ичимлик суви билан таъминлаш учун 19,4 километр сув қувури ётқизилди. Шу тумандаги Намуна маҳалласига “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти 1,5 километр ичимлик суви қувури қуриб берди.  

Жарқўрғон туманидаги Гулховуз маҳалласи аҳолисининг ичимлик суви таъминоти “Ташаббусли бюджет” ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳал этилиб, 17 километр масофага қувур тортилди. Қорақурсоқ маҳалласига илк бор ичимлик сувини етказиб бериш учун “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти ва Жарқўрғон туман ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағларидан фойдаланиб уч километр масофага сув қувури ётқизилди. Қораёнтоқ маҳалласида ичимлик суви муаммосини ечиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланиб, 4,5 километр масофага қувур ўрнатилди.  

Йилнинг ўтган даврида “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти, маҳаллий бюджет маблағлари ва “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан 13 та аҳоли пункти сифатли ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек, туманлар ва Термиз шаҳар сув таъминот бўлимлари 463,3 километр ичимлик суви тармоғини, 312 та насос ва ускуналарни профилактик кўрикдан ўтказиб, жорий ҳамда мукаммал таъмирлади.  

Лўнда қилиб айтганда, тўққиз ойда 110 та маҳалладаги 33 минг 200 аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. 34 та маҳалладаги 17 мингдан ортиқ истеъмолчининг сув таъминоти яхшиланди.  

Жойларда амалга оширилаётган бу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг учун катта маблағ ва меҳнат сарфланмоқда. Ҳаётнинг ўзи сувдан тежаб фойдаланишни тақозо этмоқда. Шу мақсадда истеъмолчиларга замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бир йўла оби-ҳаётни исроф қилмай фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар берилмоқда. Тоза, сифатли ичимлик сувини тежаш мақсадида кўчаларга ўрнатилган жўмраклардан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг ичимлик суви тармоғи уй хўжалигигача киритиб берилмоқда. Жумладан, йилнинг ўтган даврида 38 минг 860 истеъмолчига сув ҳисоблагич ўрнатилди. 12 мингдан ортиқ истеъмолчининг ичимлик суви тармоғи ҳовлисига киритилди. Сув иншоотларига ўз маблағимиз ҳисобидан 70 та энерготежамкор насос ўрнатилди.  

Йил якунигача воҳа аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини  64,1 фоизга етказиш учун 2024 йилги “Ташаббусли бюджет” дастурининг биринчи мавсумида ғолиб бўлган тўртта тумандаги олтита маҳалланинг ичимлик суви объектида қурилиш ишларини, вилоятнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Шўрчи тумани Саксон капа маҳалласида уч километр ичимлик суви қувури ётқизиш ишларини якунлаш мўлжалланмоқда. “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан ички тармоқларини қуриш ва ускуналар ўрнатиш орқали Қумқўрғон туманидаги еттита маҳаллада қарийб 22 минг аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа қатор ишларни якунлаш режалаштирилаётир. Шу ҳисобда яна 52,7 километр ичимлик суви қувури тортилиб, 28 та насос ва ускунани профилактик кўрикдан ўтказиш ҳамда жорий ва мукаммал таъмирлаш кўзда тутилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган барча ишлар юртдошларимизни сифатли ичимлик суви билан таъминлаб, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун қулай шароит яратишга қаратилгани  эътиборга сазовордир.  

Абдулла Маматқулов,

“Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсадимиз – аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш