Мақсад – ёшлар муаммоларини ҳал этиш
Жиззах вилояти ҳокимлиги анжуманлар саройида ёшлар масаласига бағишланган кенг миқёсли йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон маҳаллалалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш бўйича вилоят штаби аъзолари, ишсиз ёшларга бириктирилган масъуллар, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишга шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, мудофаа, адлия ва солиқ органлари раҳбарлари, шунингдек, ҳарбий қисмлар ва ҳудудий таълим муассасалари директорлари Zoom платформаси орқали уланди.

Тадбир давомида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, ёшлар сиёсатидаги долзарб муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, анжуман давомида ёшлар етакчиларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Маҳаллалалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев йиғилишда сўзга чиқиб, мутасадди раҳбарлар ва масъул шахсларга аниқ вазифалар юклади, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
А.Қаюмов,
ЎзА мухбири