Мақсад – оилалар фаровонлигини таъминлаш
Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова Бухоро вилояти Ғиждувон туманининг “Ўзанон” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, устоз-шогирд анъаналари орқали уларнинг иқтисодий фаоллигини кучайтириш ҳамда оилалар даромадини оширишга қаратилган ишлар билан яқиндан танишди.
Жумладан, “Беҳруз-Шаҳруз равнақи” МЧЖ фаолияти ўрганилди. Корхонада ҳозирги кунда 100 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган. Улар тикувчилик ва зардўзлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Корхона билан ҳамкорликда 1000 нафарга яқин тикувчи ва зардўз аёллар асосан уй шароитида иш олиб бормоқда.
[gallery-24558]
З.Маҳкамова туман раҳбарлари ва маҳалла масъуллари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат чоғида оилалар даромадини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, ажримлар ва жиноятчилик каби салбий иллатларнинг олдини олиш, шунингдек, ёшлар тарбиясида оиланинг ўрнини кучайтириш масалалари юзасидан фикр ва таклифлар алмашилди.
Учрашувда маҳаллада хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни кенгайтириш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.