Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди негизида оилавий низоларни кўришга ихтисослашган икки нафар судьядан иборат “Оила судьялари”ни тажриба тариқасида ташкил этиш белгиланди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур ҳужжатига асосан оила судьяларини айнан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди таркибида ташкил этилиши бежиз эмас. Охирги йилларда Наманган шаҳри ҳудудида иккита Янги Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ташкил этилди. Аҳоли сони ҳам 800 минг кишидан ошди. Аҳоли сонининг ўсиши ўз навбатида, фуқаролик ишлари бўйича судларга келиб тушаётган оилавий низолар билан боғлиқ даъво аризаларининг ҳам сонини ошишига сабаб бўлмоқда.  

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди томонидан кўриб чиқилган оилавий низолар сони 2000-2023 йиллар давомида 1,5 бараварга ошган. Ажрим ёқасида турган оилаларни тиклаш йўналишида Наманган вилоятида судлар, маҳаллий ҳокимликлар, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, прокуратура, ИИБ ҳамда бошқа нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

Ушбу масалада имом хатиб, отинойи ва нуронийлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Судга никоҳдан ажрашиш мақсадида берилган ҳар бир даъво аризалар бўйича эр-хотинларга оид маълумотлар ҳар бир маҳалла кесимида шакллантирилиб, уларни жамоатчилик иштирокида яраштириш чораларини кўриш учун вилоят оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармасига тақдим этиб борилмоқда.  

Ўтган 2023 йил давомида вилоят миқёсида фақатгина судларнинг иш юритувидаги ишлар бўйича икки мингга яқин низолар тарафларни ўзаро келиштириш йўли билан ҳал этилганлиги ҳамда 164 та оила яраштирилганлиги ва 2022 йилга нисбатан суд қарорлари асосида никоҳдан ажратилган эр-хотинларнинг сони бирмунча камайган.  

Мамлакатимиз етакчисининг ташаббуси билан “Оила судьялари”ни ташкил этилиши келгусида судга никоҳдан ажрашиш мақсадида ариза берган эр-хотинларни яраштириш, оилада соғлом муҳитни тиклаш, оиладаги вояга етмаган фарзандлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.  

Абдураҳмон Сафаев,

Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича

судлов ҳайъати раиси.

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – оилада соғлом муҳитни тиклаш