Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биргаликдаги “2022 йил январь-июнь ойларида Судьялар олий мактабида судьялар ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш режаси” га мувофиқ, ZOOM дастури орқали масофавий тарзда (онлайн) навбатдаги икки ҳафталик малака ошириш курслари ташкил этилди.

Унда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьялари, туманлараро (туман, шаҳар) иқтисодий суди судьялари ҳамда туманлараро фуқаролик судларининг судлар аппарати ходимларининг бир гуруҳи иштирок этди. Малака ошириш курсининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида машғулотлар жадвалларига судларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда дарс мавзулари киритилган. Масалан, жиноят ишлари бўйича судларнинг судьяларига “Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни квалификация қилиш ва жазо тайинлаш муаммолари”, “Жамоат тартибига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга оид суд амалиёти (муаммо ва ечимлар)”, “Ўғрилик, босқинчилик ва талончилик жиноятини квалификация қилиш ва жазо тайинлаш муаммолари” каби мавзулар қўйилган бўлса, иқтисодий судлар судьялари учун “Иқтисодий суд ишларини юритиш принциплари ва уларни қўллаш амалиёти”, “Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишга оид низоларни иқтисодий судларда кўришнинг хусусиятлари” бўйича машғулотлар ўрин олган. 

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ходимлари учун ишга тиклаш, иш ҳақи, компенсация ва маънавий зарарни ундириш, уй-жой ва мерос низолари билан боғлиқ, моддий ва маънавий зарарни ундириш, суд процессининг очиқлигини таъминлаш: миллий амалиёт ва халқаро тажриба каби мавзуларда маърузалар қилинди. Малака ошириш курсини битирган тингловчиларга сертификатларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

– Малака ошириш курси давомида кўплаб янги маълумотлар олдим, – дейди тингловчи, Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Сардорбек Тўлқинов. – Дарсларни амалиётдаги тажрибали судьялар ва профессор-ўқитувчилар замонавий инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда ўтди. Шунингдек, Олий суд Пленуми қарорларини тушунтириб, амалиётда учрайдиган муаммоли вазиятларни шарҳлаб берди. Ўқиш даврида олган билимларимдан амалиётда фойдаланяпман. 

– Икки ҳафталик курс давомида амалиётда йўл қўйган баъзи хато ва камчиликларимизни билдик, – дейди Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси, курс тингловчиси Тимур Қосимов. – Бу эса кейинги иш фаолиятимизда бундан тегишли хулоса чиқаришимизга туртки бўлади. Бундай курсларнинг мунтазам йўлга қўйилиши янгиланаётган Ўзбекистон суд тизими судьялари ва ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириб боришда муҳим аҳамият касб этади. 

Малака ошириш курсларида ҳудудлардан онлайн иштирок этган тингловчиларга малака сертификатлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят судлари малака комиссиялари томонидан топширилади.

Барно Мелиқулова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – одил судловни таъминлашга кўмаклашиш