Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 31 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилиб, ердан унумли фойдаланиш, самарадорликни ошириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Ушбу вазифаларнинг жойларда бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Тахиатош туманига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари тумандаги “Кенегес” овул фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган боғдорчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларида бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, Тахиатош туманида жами 55 та субъектда 218 гектар мевали боғ ва 10 гектардан зиёд токзор мавжуд. Оммавий ахборот воситалари вакиллари “Тўраев Султонмурод бий” фермер хўжалигида бўлиб, унинг фаолияти билан танишишди. Ушбу фермер хўжалигининг умумий ер майдони 227 гектардан иборат, асосан, пахта, ғалла етиштириш йўналишида фаолият юритади. Бу йил ғалладан 70-80 центнердан ҳосил олиб, яхши натижага эришди. Бундан ташқари, фермер хўжалиги томонидан 7 гектар ерда мевали боғ барпо этилиб, 1 гектар ерга экилган узумдан яхши ҳосил олинмоқда.

[gallery-24732]

Фермер хўжалиги раҳбари С.Тўраевнинг таъкидлашича, узум кўчатлари Фарғона вилоятидан олиб келиниб, экилган. Маҳаллий кўчатлар ҳам кўп. Ҳар йили яхши ҳосил беряпти. Маҳсулотлар асосан ички бозорга сотилмоқда. Йигирма нафарга яқин мавсумий ишчи боғларни парваришламоқда.

Кейинги манзил ушбу овул фуқаролар йиғинидаги “Авезниязов Қурбонбой” фермер хўжалигининг далалари бўлди. Боғдорчиликка ихтисослашган мазкур фермер хўжалигининг умумий ер майдони 10,5 гектар бўлиб, мевали боғ яратилган. Унда асосан олма, шафтоли, нок ва ўрик кўчатлари экилган, 2 та асосий ва 8 та мавсумий иш ўрни яратилган. Мева дарахтларининг қатор ораси ҳам бўш қолдирилмай, мош, кунжут экилган.

Ушбу ҳудуддаги “Жалойир" фермер хўжалигининг умумий ер майдони 135 гектар бўлиб, у ҳам асосан пахта, ғалла йўналишида фаолият олиб боради. Бундан ташқари, 8,5 гектар мевали боғ яратилган, унга асосан шафтоли ва олма экилган.

– Оролбўйи туманларидаги барча тоифадаги хўжаликларда жами 7,4 минг гектар (шундан, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 4 минг 337 гектар, аҳоли томорқаларида 3 минг 41 гектар) мевали боғ ва 1,5 минг гектар узумзор (шундан, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 690, аҳоли томорқаларида 830 гектар) мавжуд. 

Шундан бугунги кунда 5,2 минг гектар боғ ва 1,1 минг гектар узумзор ҳосил бериб келмоқда. Ушбу майдонлардан 2025 йилда жами 76 минг тонна мева ва 15 минг тонна узум етиштириш режалаштирилган бўлиб, жорий йилда 33,5 минг тонна мева ва 4,1 минг тонна узум етиштирилди, – дейди Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Холдор Очилов.

Жорий йилда 800 гектар мевали боғ ва токзор барпо этиш белгилаб олинган. Шундан фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан баҳор мавсумида 469 гектар майдонда мевали боғ ва 108 гектар токзор барпо этилди. Бундан ташқари, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш доирасида 2025 йилнинг шу кунига қадар 2 та қишлоқ хўжалиги корхонасига 96,4 миллион сўм ажратилди.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, Оролбўйида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусан, боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантириш, илғор фермер хўжаликлари тажрибасини жорий этиш, шу орқали мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ҳисобланади. 

Песс-турда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MxgOvdAHTJY" title="Maqsad – bog‘dorchilik va uzumchilik sohasini rivojlantirish" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантириш (+видео)