ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги кунда шаҳарларда автотранспорт воситаларининг ортиши нафақат тирбандликларга, балки атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас. Шу боис жамоат транспортини ривожлантириш аҳолига қулайлик яратиш, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралда қабул қилинган “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах шаҳрида жамоат транспорти хизматини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда шаҳар кўчаларида Хитойнинг “Yutong Bus Co., Ltd.” компаниясида ишлаб чиқарилган яна 30 та замонавий, энергия тежамкор ва қулай автобуслар қатновни бошлади.

[gallery-24506]

– Келтирилган янги автобуслар айни пайтда шаҳримиздаги йўловчи оқими юқори бўлган 103- ва 112-йўналишларда қатновни бошлади, - дейди “Бизнинг куч” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Ғайрат Мавлонов. – Ушбу автобуслар нафақат қулайлиги, балки ташқи дизайни бошқа автобусларга қараганда фарқ қилади. Улар орқали фуқароларга кўрсатилаётган жамоат транспорти хизмати янада сифатли ва самарали бўлиши шубҳасиз.

Мазкур автобуслар транспорт соҳасини ривожлантириш билан бирга янги иш ўринларини яратилишига сабаб бўлди. Жумладан, 50 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Автобус ҳайдовчилари махсус ўқув-танишув курсларини тамомлаб, амалдаги фаолиятга жалб этилди.

Жиззах шаҳрида жамоат транспорти тармоғининг кенгайиши, йўналишлар сонининг кўпайиши ва хизмат сифати яхшиланиши фуқароларнинг кундалик ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу эса шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш, экологик барқарорлик ва ижтимоий қулайликни таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад — аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш