Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда Тошкент шахар Ободонлаштириш бошқармаси ташаббуси билан пойтахтимизнинг яшил майдонларида мавжуд манзарали ва мевали дарахтларга қуш уялари илиб чиқилмоқда.

Шаҳримиз яшил майдонларида парвариш қилинаётган дарахт ва буталарниг яшиллигини сақлаб қолиш, биохилмахилликни асраш, қушлар биофондини бойитиш мақсадида ташаббускор лойиха доирасида қуш уяларини пойтахтимиздаги хиёбон ва боғлар, яшил масканларга ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.  

– Бу албатта, қушларни муҳофаза қилган ҳолда уларнинг инсон омили ёрдамида кўпайиши, тарқалишига кўмак беради. Зарарли организмлар ўсимлик дунёсига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олишда қушлар озуқа занжири муҳим ўрин эгаллайди, – дейди Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспектори Нодира Мамажонова. –Амалий иш жараёнида 500 га яқин қуш инларини ўрнатиш режалаштирилган. Шаҳримизнинг “Мовий гумбазлар” истироҳат боғига 100 га яқин уялар дарахтларга қўйиб чиқилди. Ҳудди шундай қуш инлари Чилонзор, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Яккасарой туманлари яшил ҳудудлардаги дарахтларга илиб чиқилмоқда. Шаҳар яшиллигини сақлаб қолиш, табиий биофондни янада бойитиш, уни асраб-авайлаш, ўсимлик ва қушлар олами занжирини мустаҳкамлаш барчамизнинг вазифамиз. Шундай экан, келажак авлодга гўзал табиатни қолдириш муҳим.   

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манзарали ва мевали дарахтларга қуш уялари илиб чиқилмоқда