Бугун, 29 октябрь куни Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил қилинди.

Брифингда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунининг 48- ва 55-моддаларига асосан, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича маъмурий низолар билан боғлиқ ишлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судлари судловига тааллуқли ҳисобланади.

Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедовнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судларга 2021 йил 9 ойи давомида жами 3018 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Шундан 416 тасини қабул қилиш рад этилган, 793 таси қайтарилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 1541 та иш эса кўриб тамомланган. Шундан, 875 таси қаноатлантирилган (424 таси рад қилинган, 171 таси иш юритишдан тугатилган, 
71 таси кўрмасдан қолдирилган).

Брифингда 2021 йилнинг 9 ойи давомида қуйидаги маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилгани ҳам қайт этилди. Унга кўра,

  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 443 та иш кўрилган. Шундан, 406 таси қаноатлантирилган, 19 таси рад қилинган, 10 таси кўрмасдан қолдирилган, 8 таси иш юритишдан тугатилган;
  • Давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 353 та иш кўрилган. Шундан, 209 таси қаноатлантирилган, 78 таси рад қилинган, 56 таси иш юритишдан тугатилган, 10 таси кўрмасдан қолдирилган. (ДСИ билан 2 марта учрашув ўтказилди, НДС масаласи);
  • Ҳокимият мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш 
    ва ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 345 та иш кўрилган. Шундан, 
    138 таси қаноатлантирилган, 148 таси рад қилинган, 25 таси кўрмасдан қолдирилган, 
    34 таси иш юритишдан тугатилган (Ер участкаларини олиб қўйиш, компенсация);
  • Мажбурий ижро бюроси марказий ва ҳудудий идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, улар томонидан чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 149 та иш кўрилган бўлиб, шундан 40 таси қаноатлантирилган, 61 таси рад этилган, 34 таси иш юритишдан тугатилган, 14 таси эса кўрмасдан қолдирилган;
  • Адлия органлари (интеллектуал мулк агентлиги, нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари агентлиги ва б.) мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 65 та иш кўрилган. Шундан, 
    36 таси қаноатлантирилган, 22 таси рад қилинган, 4 иш юритишдан тугатилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган.

Шу билан биргаликда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш (муддатини узайтириш, озод қилиш) билан боғлиқ жами 1088 та илтимоснома кўрилган бўлиб, шундан 1069 та илтимоснома қаноатлантирилган, 19 та илтимоснома рад этилган.

— Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур тоифадаги ишларни кўриш кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврида 2523 тани ташкил қилган бўлса, бугунги кунга келиб икки бараварга ёки 1435 тага камайган. Бу каби ижобий натижаларга эришишга, албатта, олдинги йилларда Ички ишлар органлари билан биргаликда “Хавфсиз пойтахт” дастури ҳамда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” доирасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда мазкур тоифа ишлари тасдиқланган ички жадвал асосида судьялар томонидан Реабилитация марказида махсус жиҳозланган хонада сайёр суд мажлисида кўрилмоқда. 2021 йил 9 ойи давомида апелляция инстанциясида жами 549 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чикадиган ишлар кўрилган, - дейди Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси.

Шунингддек, мазкур суд томонидан профилактика ишлари олиб борилаётганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Унга кўра, Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судлари томонидан аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилган.

Жумладан, Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судлари томонидан жами 165 та хусусий ажрим чиқарилган. Шундан, 54 таси тегишли ташкилотларда муҳокама қилиниб, судларга жавоблари берилган, шунингдек кўриб чиқарилган хусусий ажримларнинг 8 таси бўйича мансабдор шахсларга жазо қўлланилган бўлиб, қолган 111 тасининг жавоблари берилмаган (булар бўйича тегишли эслатма хатлар юборилган).

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судларига жами 1324 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожатларнинг катта қисмини, яъни

  • 768 таси ёки 58 фоизи шахсий ёки сайёр қабуллар орқали, ёхуд идорада фуқароларнинг ўзлари билан бевосита учрашиб ҳал қилинган мурожатлар;
  • 216 таси ёки 16,3 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура, Ҳалқ қабулхонаси ва бошқа идоралар веб-сайти орқали Тошкент шаҳар маъмурий судига келиб тушган ва ўрганиб чиқилган мурожаатларни;
  • 340 таси ёки 25,7 фоизи эса жисмоний ва юридик шахслар томонидан Тошкент шаҳар 
    ва туманлараро маъмурий судларига электрон тарзда ёки почта орқали келиб тушган мурожаатларни ташкил этади.

Келиб тушган ҳар бир мурожаатни ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва белгиланган муддатида кўриб чиқилиши устидан назорат кучайтирилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойлик даври мобайнида Тошкент шаҳар умумюрисдикция суди ҳамда Тошкент шаҳар маъмурий суди раислари томонидан барча судьялар ўзларига бириктирилган МФЙларга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 284 нафар ҳуқуқий кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиб келган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш билан боғлиқ суд ишлари миқдори ошганми?