«Mangu» биткоинлар даражасига чиқа оладими?!
Кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган, «AQL EGALARI» МЧЖ ходимлари томонидан яратилган «Mangu Innovation» лойиҳасига аксарият интернет фойдаланувчилари катта ишонч билдирмоқдалар.
Кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган, «AQL EGALARI» МЧЖ ходимлари томонидан яратилган «Mangu Innovation» лойиҳасига аксарият интернет фойдаланувчилари катта ишонч билдирмоқдалар.
Бугун нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда банк хизматларидан тўсиқсиз фойдаланиш ва тўлов хизматлари бозорида рақобатбардош муҳитни яратиш, янги инновациялар жорий этиш, жамият учун қулай тизимлар тақдим этишни замон талаб этмоқда. Шу ўринда кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган, «AQL EGALARI MCHJ» ходимлари томонидан яратилган «Mangu Innovation» лойиҳасига ҳам янгиликка ўч бўлган аксарият интернет фойдаланувчилари катта ишонч билдирмоқдалар.
Ҳуқуқий жиҳатдан ўз платформасида реклама учун жой сотаётган «Mangu Innovation» ўзидаги пикселларнинг имкониятларига кўра мамлакатимиздаги илк виртуал электрон Биржага пойдевор қўйишга улгирди.
Давлатимиз раҳбарининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари инновациянинг янада шакилланиб, оммалашиб боришида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган йил бошида номинал нархи 1 АҚШ доллардан сотувга чиқарилиб, беш кундан сўнг реклама ва харидорлар сонини кенгайтириш мақсадида нархи 1000 сўмга туширилган «Mangu» пикселларини бугунгача «Eurostom» клиникаси, «Uzsale» хусусий корхонаси, «Beliy Medved» ишлаб чиқариш корхонаси, «Terashop.uz» интернет дўкони каби ўнлаб тадбиркорлик субъектлари ҳамда етти мингга яқин жисмоний шахслар сотиб олган ва рақамлар тобора ўзгармоқда. Бугунги кунда «Mangu» электрон ҳамёни ва ундаги облигациялар билан савдо қиладиган тармоқлар сонини кўпайтириш, кенг жамоатчиликка фойдали, қулай ва севимли тизимга айлантириш йўлида техник ишлар давом этмоқда.
Лойҳа муаллифлари «Mangu» пикселларига айнан криптовалюта эмас рақамли облигация, пикселлар сотуви ҳамда маҳсулотдаги айланмаси ҳисобига, иштирокчилар талабига асосан нархини ўзгартирувчи виртуал заём, харидор ва сотувчи манфаатларини ўзида бирлаштирувчи интерфаол услуб, «Сrystalvalyuta» номига даъво қилаётган Ўзбекистондаги илк инновация деган изоҳни беришмоқда.
Дарҳақиқат дунё иқтисодиётининг келажаги, пул ва банк-кредит муносабатлари келгусида рақамли шаклга ўтишини кўра олган ҳолда янгилик сифатида иш бошлаган «Mangu Innovation» ўз келажагида Бренд ва харидор ўртасидаги мислсиз фойда келтирувчи интерфаол реклама услубига айланиши мумкин.

– Агар сиз бугун бир дона қўл телефони ўрнига 100 дона пиксел сотиб олган бўлсангиз, «Mangu» нархи кўтарилганида қайта сотиб юбориб, ўша маҳсулотнинг иккитасини шу пулингизга сотиб олинг. Пикселлардан кўрилаётган даромад бизда жойлашган Брендларнинг маҳсулот ва хизматларига айрибош қилинганида мақсадларимизга етаётган бўламиз, - дейди Лойиҳа менежери Алишер Исомиддинов.
Тезкор, деярли комиссиясиз ва конфиденциал бўлган бу тўловлар ҳақиқий рақамли иқтисодиётни бунёд этишга кўмаклашиши аниқ. Ғарбда бундай криптовалюталарнинг турфа хили чиқиб кетди. Бизда-чи? Шу ўринда юртимизда биринчи марта амалга оширилаётган бу янгиликдан бир оз шубҳаланишга ҳаммманинг етарлича асос бўлиши мумкин.
– Бошиданоқ дивидент ваъда қилмаган платформа нақд пулни нақд шаклда кўпайтириб беришга, бирини-бирисини дўпписини кийдиришга асосланмаган, – дейди менежер. – Аниқ саноқда бўлган пикселлар қанчалик кўп қўлда бўлса, шунча қадри ортади, монополия эса сифатни бузади. Платформа инсоннинг бирданига бойиб кетишига эмас, халқ тилида айтганда «чёрний касса»даги арзимас пуллари кузатуви натижасида фойдали харидга айланишига хизмат қилиши керак. Шу сабабли ҳам «Mangu» реклама облигацияларининг миқдори ҳам жуда кам, атига 1017125 дона эканлиги Лойиҳа низомида ҳам тасдиқланган. Қадри ортиб боришига яна бир эътиборли услуб – пикселлар ҳар уч дақиқада бир донадан сотувга чиқарилиб, Лойиҳанинг ривожланиш даври беш йиллик стратегияга мўлжалланган. Насиб этса, қайта эмиссия қилинмайдиган саноғи аниқ пикселлар 34 миллионли халқимиз орасида майдаланган бўлакларга айланиб кетади.
Қайд этиш жоизки, электрон активлар билан савдо қилишни, Лойиҳанинг бир бўлагига айланишни истаган Брендлар мазкур инновациядан 1000 донадан 5000 донагача бўлган пиксел харид қилиб, ўн йиллик реклама ва активлар билан савдо қилиш имкониятига эга бўладилар. Энг асосийси – амалга оширган тўловларига Бренднинг акцияси сифатида қаралиб, кейинчалик пикселлар қайта сотувида катта фойда ҳам кўришлари мумкинлиги белгиланган. Миллий тўлов тизимини ривожлантириш, ўзбек сўминиг инфлация даражасини камайтириш мақсадларида амалга оширилаётган ушбу лойиҳага Европа мамлакатларида ҳам қизиқиш билдирилмоқда.
Айни вақтда Лойиҳа автомат Биржа тизимига ўтгани муносабати билан фаолияти давомида 5070 сўмгача кўтарилган пикселлар нархи 2500-3000 сўмгача тушган. Миллий инновация бўлган «Mangu.UZ» ўз келажагида биткоинлар даражасига чиқа оладими-йўқми билмадигу, айни дам тахил қилган ҳолатда фойда кўришнинг қизғин пайти, назаримизда.