Инсонлар қалбидан умрбод жой олган севги, муҳаббат, садоқат, нафосат рамзи бўлган Зулфияхоним Исроилова ҳаёти ва ижоди қалбимизга ўлмас баҳор ифорини жойлаб кетгандек гўё.

Аждодларимиз таъкидлаганидек, эрта кўклам шамоли Зулфия нафаси билан бошланиб қалбларимизга мангу баҳорни муҳрлайди. 

Зулфия Исроилова – таниқли ва иқтидорли ўзбек шоираси. Ёрқин рассом, оддий инсон қалбини ўткир ҳис қилган – меҳнаткаш, Шарқ аёлининг жамиятдаги тенг ҳуқуқи учун мардонавар курашган аёл. 

Зулфияхоним Исроилова 1915 йил Тошкент шаҳрининг қадимий Дегрез маҳалласида таваллуд топган. Аввал бошланғич мактабда, сўнг хотин-қизлар билим юртида таҳсил олган. 1935-1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти аспирантурасида ўқиган. Шундан кейин турли нашриётларда ишлаган. 1935 йилдан 1980 йилгача, қарийб ўттиз йилга яқин республикамизда кенг тарқалган “Саодат” номли хотин-қизлар журналида бош муҳаррир бўлган. 

Зулфияхоним Исроилова Ҳамид Олимжон билан турмуш қурган. Бироқ улар орзуларга тўла ҳаёт кечираётган паллада 1944 йили машина ҳалокати туфайли турмуш ўртоғидан айрилди. Шоира эса 1996 йилда 81 ёшида вафот этади. 

Шоира бадиий ижодга жуда эрта киришди. Ўн етти ёшида “Ҳаёт варақалари” деб аталмиш дастлабки шеърий китобини чоп эттирди. Узоқ ижодий умри давомида ўттизга яқин шеърий тўпламлар, ўндан ортиқ достонлар яратди. Шоира ҳаммани ўйлатадиган, барчага дахлдор бўлган ҳолатларни шеърга солади. Шунинг учун ҳам ёзганлари кўпчиликка манзур бўлади. Зулфияхонимнинг улкан истеъдоди фақат юртимиздагина эмас балки дунё миқёсида ҳам эътироф этилган. У халқаро “Нилуфар” мукофоти эгаси. 

Шоира шеърларининг эл аро машҳурлиги тасодифий эмас. У болалигидан оламга ҳайрат кўзи билан қаровчи, унинг бошқалар кўролмайдиган жиҳатларини илғовчи қизалоқ экани билан ажралиб турарди. Бунинг устига, оиласидаги муҳит ҳам ёш Зулфияда бадиий ижодга иштиёқни алангалатарди. 

Шоира болалигини шундай эслайди: “Отамни Исроил дегрез дер эдилар. Отам заҳматкаш темирчи эди. Отамнинг ҳамма вақт оловга йўлдош касбидан фақат завқ кўрар эдим. Отамдай қудратли одам йўқ эди мен учун. Темирлар отам қўлида чақмоқлар таратишига боқиб, ҳайратда қолар эдим. Унинг қўллари чўғга айланган темир парчасини истаган шаклга солиб, инсон учун керакли нарсага айлантиришга қодир эди. Мен ҳали-ҳануз отамдай бўлишни орзу қиламан, аммо на илож, инсон қалбига кира билиш темирга ишлов беришдан машаққатлироқ, юракни чақмоқ каби аланга олдириш ҳар кимга ҳам муяссар бўлавермас экан… 

Менинг онам ўзининг таъбича, “усти бутун – ичи тутун” аёллардан эди. У ҳамма вақт камгап, хаёлчан эди, лекин фикрлари, ўйлари мудроқ эмаслигини, унга мутелик, заифлик ёт эканини билар эдим. Руҳидаги маъюслик, овозидаги ҳазинлик фақат унинг характерига хос бир сифат эди, холос. 

Онамнинг қанча-қанча қўшиқ ва афсоналарни, достон ва эртакларни билишига ақлим бовар қилмасди. Бу сеҳрли афсона ва эртаклар бизга бениҳоя ҳузур бағишлар, ўзига ром қилиб олар, ҳар сафар янги жилва касб этарди. Аминманки, мўъжизалар яратишга қодир, жаҳонни кўзга кенг очувчи, инсонни гўзаллик сари етакловчи сўзга шайдолик ҳиссини менинг қалбимда остона ҳатлаб кўчага чиқмаган оддий аёл – онам уйғотган…” 

Зулфия шеърияти ана шундай покиза булоқлардан сув ичган ижоддир. Айни шу сабабдан унинг тинчлик ҳақидаги, инсон руҳиятини ғажиб ташлай оладиган ҳижрон тўғрисидаги, табиатнинг ажиб бир ҳолати борасидаги шеърлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Шу боис шоиранинг барча аёлларга, барча оналарга, барча маъшуқаларга хос, тушунарли бўлган шеърияти асло эскирмайди. Унинг асарларида ҳалол инсон туйғуларининг порлоқ юлдузи чарақлаб туради. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Зулфияхоним ўзбек шеъриятида ўзига хос ўринга эга шоира бўлиши билан бирга, инсон сифатида ҳам шу халқнинг барча олижаноб хислатларига эга аёл бўлган. Унинг ҳаёти ва ижоди барча хотин-қизлар учун ибрат. Негаки, унинг меҳнатсеварлиги, доимо олға интилиши, севги бобида садоқатли ёр экани, бадиий ижод борасида тинимсиз изланувчанлиги ҳамда ҳаёт қийинчиликларида эсанкирамаслиги, эришилган ютуқлар олдида ўзини йўқотмаслиги ҳар қандай қиз ёки аёл қалбида ҳавас уйғотади. 

Шу билан бирга ҳаётга, яшашга, севишга, севилишга, оила аталмиш муқаддас даргоҳга вафо ва садоқат, шунингдек, жамиятда ҳам аёлнинг ожиза эмас, мўъжиза эканини исботловчи тугал ҳақиқатни тан олинишига замин яратди. 

Бу эса ҳар қандай замонда ҳам хотин-қизларнинг илм-фанда, таълимда, спортда, тиббиётда, ҳарбий амалиётда, қишлоқ хўжалигида, хуллас жамиятнинг ҳар қандай соҳасида юқори марраларни забт этиши учун юксак намуна бўла олади. Нозик елкасида оила қувонч ва ташвишларидан ташқари она Ватан равнақига ҳисса қўшишдек муқаддас бурчни ўз зиммасига мардларча олган ҳар бир ўзбек қизини Зулфияга муносиб издошлар ҳақиқий Зулфия қизлари деб атаймиз. 

Озода АКБАРОВА, 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт 

университети Ўзбек ва чет тиллари кафедраси услубчиси

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мангу баҳор элчиси