Коррупцияга қарши курашишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик жуда муҳим. Аммо бу ҳолат қонун билан тартибга солинмагани айрим муаммоларни келтириб чиқараётган эди.

Адлия вазирлиги томонидан манфаатлар туқнашувининг олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 

Лойиҳада давлат ташкилоти ходими ёки унинг яқин қариндоши акциядори, муассиси (иштирокчиси), бошқарув органи аъзоси ҳисобланадиган юридик шахс ушбу ходимларга алоқадор шахс ҳисобланиши белгиланмоқда. 

Давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашувини тартибга солишда ваколатли органлар, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари  ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари ҳам лойиҳадан ўрин олган.  

Давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади: манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ҳамда мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш. 

Шунингдек, давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим. 

Бундан ташқари,  манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганлик учун ҳуқуқий оқибатлар ҳам белгиланмоқда. 

Хусусан,  манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин. 

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермагани учун БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача) жарима солиниши мумкин. 

Мансабдор шахсларга ушбу вазиятларни тартибга солмагани учун БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача жарима (такроран бўлса – БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача) жарима белгиланмоқда. 

Маъмурий баённома тузиш ваколатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бўлган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юклатилмоқда. 

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар бекор қилиниши суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. Шунингдек ушбу қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда олинган фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилади.  

Мазкур қонун лойиҳалари қабул қилинса, давлат ташкилотида давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир қилинишининг олди олиниши ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш соҳасидаги 3 та индексда Ўзбекистон позициясига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. 

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг амалиёти ўрганилган. 
 
Н.Абдуримова,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манфаатлар тўқнашуви қонун билан тартибга солинади