Бугун Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элатлар яшайди. Улар орасида дунган миллати ҳам бор.
Дунган миллий маданият маркази раҳбари Манэ Савуров ЎзА мухбири билан суҳбат давомида ушбу миллатнинг Ўзбекистонга келиб қолиш тарихи, яшаш тарзи, қизиқишлари ва миллий урф-одатлари хусусида сўзлаб берди.
— Бугунги кунда Ўзбекистонда тахминан 5 мингга яқин дунганлар яшайди, – дейди Манэ Савуров. — Уларнинг асосий яшаш манзили Тошкент вилояти, Дунган маҳалласи ҳисобланиб, у ерда мингга яқин аҳоли бор. Ундан ташқари яна дунганлар Андижон, Фарғона вилоятида ҳам яшашади.
Дунганлар Ўрта Осиёга кўчиб келганига 1147 йил бўляпти. 1877 йил охирида дунганлар Хитойдан Тянь Шан тоғидан ўтиб, Ўрта Осиёга келишган.
2002 йилдан эса водий томондан Ўзбекистонга кириб келган. Дунганлар ичида жуда кўп савдогарлар бўлган. Тошкентга савдо-содиқ, тижорат билан келиб аста-секин доимий яшайдиган аҳолига айланишган. 1936 йилда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида "Дунган" деган колхоз ташкил қилишган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XKD6z9_eouI" title="Mane Savurov: Oʻzbekiston bizning uyimiz ekanidan faxrlanaman" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
"Дунган" сўзи пайдо бўлганига 250 йил бўлди. Кўп аҳоли араб давлатларидан ёки Ўрта Осиёдан, Эрондан, бошқа мусулмон давлатларидан асосан савдогарлар Хитойга бориб қолган. Савдогарларнинг кўпчилиги маҳаллий аёллар билан турмуш қуришади. Дунганлар ҳам мусулмон бўлгани сабабли бошқалар қатори жума куни жума намозини ўқишга масжидга боришади. Шундай қилиб бир-бирлари билан масжидларда танишиб, қариндош-уруғчилик ришталарини боғлашади. Аввалига кичкина маҳалла, кейинроқ қишлоқлар пайдо бўлган. Шунинг учун Хитойда ҳамма жойда дунганлар бор. Улар ислом динига эътиқод қилишади. Дунганлар ҳам мусулмонларга ўхшаб спиртли ичимлик ичмайди, зарарли нарсаларни ейишмайди. Улар қаерда яшамасин деҳқончилик билан машғул бўлишади.
Ўзбекистондаги дунганларнинг 80 фоизи Хитойнинг Шенси провинциясидан келган. Дунган тили бу Хитой тилининг Шенси шеваси ҳисобланади.
Дунганларни ўзбеклардан деярли фарқи йўқ. Улар ҳам ўзбеклар каби меҳнаткаш, ҳалол меҳнат ортидан кун кечирадиган миллат.
Н.Раҳмонова, А. Содиқов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА.