Миллий тикланишдан миллий юксалиш босқичига ўтиб, тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда улкан иқтисодий ўзгаришлар амалга оширилаётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Кейинги пайтда қонунчилигимизда қабул қилинган кўплаб турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг турмуш даражасини юксалтиришга, уларни жамиятнинг фаол иштирокчисига айлантиришга имкониятлар очиб беришга қаратилган.

Мактабгача таълим, ўрта мактаб, касб-ҳунар таълими ва олий таълим босқичида рўй бераётган ислоҳотлар, жумладан, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент, ижод ва турли фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг ташкил қилиниши; касб-ҳунар таълимининг ёшларни мақсадли тарзда касбга йўналтириш учун тубдан қайта кўриб чиқилиши; имкон қадар кўпроқ битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш мақсадида таълим муассасаларида квоталарнинг кўпайтирилиши; мазкур ишларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун боғча ва мактаблар учун янги биноларнинг қурилиши бунга яққол далил бўлади.

Бироқ ҳар қандай сирт қанча чиройли бўлмасин, унинг ичи бўш бўлса, қиммати бўлмаганидек, замонавий, чиройли таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг тарбиясига, маънавиятли бўлиб етишишига эътибор қаратмас эканмиз, олдимизга қўйган мақсадларимизга эриша олмаймиз.

Бир ўйлаб кўринг-а! Кейинги тўрт йил ичида иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш мақсадида Президентимиз ташаббуси, ҳукумат қарорлари билан ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилинмоқда. Уларга юклатилаётган вазифалардан келиб чиқиб, буюк аждодларимизнинг номлари берилмоқда: Ибн Сино, Хоразмий, Улуғбек, Огаҳий, Ибрат, Қодирий, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Э.Воҳидов, А.Орипов, И.Юсупов, Ҳ.Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф. Навбатда очилиши кутилаётган мактаблар, уларга бошқа соҳалар ривожига ҳисса қўшган буюк аждодларимиз номларининг берилиши... Ҳар бир аждодимизнинг ижодига назар ташлар эканмиз, уларнинг инсоният тараққиётига қўшган ҳиссаси кўнглимизни фақат ғурур туйғуси билан қоплайди.

Хўш, мана шундай аждодларга эга халқ бугунги кунда қайси йўлдан бормоқда? Аждодларига муносиб авлод бўлиш йўлида қандай ишларни амалга оширмоқда?

Бугунги кунда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларимизнинг китобга, билим олишга бўлган интилиши, маънавиятини юксалтириш йўлида ўз устида олиб бораётган меҳнати таҳсинга лойиқ. Бунинг натижасида Президент мактабларининг ўнлаб ўқувчилари ҳали мактабни битирмай туриб,  дунёнинг номдор университетларининг талабаларига айландилар. Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари IT, робототехника, кимё ва биология, бадиий адабиёт каби соҳалардаги ютуқлари билан ҳаммамизни хурсанд қилмоқда. Буларни кейинги йилларда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, маънавият масаласининг давлат сиёсати даражасига кўтарилгани маҳсули дея оламиз.

Ҳилола Умарова,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни

ривожлантириш агентлиги

директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавияти юксак ёшлар буюк келажакни бунёд этади