Ёшлар ўтмишдан сабоқ чиқаришлари керак!

Тарих – барчамиз учун сабоқ бўладиган ўтмиш. Ҳар қандай жамиятдаги турли ўзгаришлар ва улар оқибатида юзага келадиган жараёнларнинг ҳар биридан сабоқ чиқарса бўлади. Шу маънода ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистонда пайдо бўлган жадидчилик ҳаракатининг натижалари ҳам бугунги кун учун жуда муҳимдир. Хўш, бу борада маънавият ходимлари олдида қандай долзарб вазифалар турибди?

Мухбиримизнинг Республика Маънавият ва маърифат маркази Олот туман бўлими бош мутахассиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Дилобар Жўраева билан суҳбати шу хусусда бўлди.

– Қрим-татар мутафаккири Исмоил Ғаспиралининг илғор қарашлари бутун мусулмон миллатлари аро тарқалиб, “жадидлар” (янгилик тарафдорлари) деб ном олган янги бир қатламнинг юзага келиши ўша давр жамиятида кўплаб ўзгаришларга сабаб бўлди. Тарихдан маълумки, тараққиётдан узилиб қолган ҳар қандай мамлакат, миллат қуллик занжирини бўйнига илишга маҳкум. Ўрта асрлардаёқ Туркистонни қамраган мутаассиблик зулмати то жадидлар пайдо бўлгунча халқ оммасини ўз таъсирида ушлаб турди. Янгиликни ёқтирмайдиган “қадимчилар” бу илғор ҳаракатга тиш-тирноқлари билан қарши чиқдилар. Натижада фан-техника ва илм-маърифат оқсади, бу эса босқинчи Чор Россиясига қўл келарди. Қолаверса, кейинчалик ҳокимиятни эгаллаган большевиклар подшо ҳукуматидан ҳам золимроқ эдилар. Улар янги фикр тарқалишидан, омманинг кўзи очилишидан асло манфаатдор эмасдилар. Шунинг учун коммунистлар жадидларни қатағон қилишни бошладилар.

Маҳмудхўжа Беҳбудий, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов сингари илғорларга қўшиб, янги ҳукумат Абдурауф Фитрат, Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов каби давлат арбобларини ҳам қатл этди. Миллат уйғонишини жону дилдан истаган Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носирдай адиблар ҳам турли баҳоналар билан қатағонга учрадилар. Чунки, шўро ҳукумати улардан, уларнинг янгича фикрлаш тарзидан қўрқарди. Халқ ўз шоирлари ва ёзувчиларининг сўзига қулоқ солишини, уларга эргашишини ҳукумат яхши биларди. Мазкур тузум барча миллатларнинг энг ҳур фикрли зиёлиларини қириб ташлади.

Бугун янги Ўзбекистонни барпо этаётган ёш авлод ўз жадид аждодлари қисматини қай даражада билиши эртанги тараққиёт мезонини ҳам белгилаб бериши табиий. Чунки, тарихни яхши билмаслик сиёсий ва ижтимоий сўқирликка олиб келади. Бугунги кунда жадидлар меросини ўрганиш, уларнинг жасоратли умрларидан сабоқ чиқариш жуда муҳимдир. Зеро, улар фақат ва фақат Ватан учун, миллат ва халқ учун курашган эдилар. Ўз асарларида озодликни, эркинликни куйладилар. Туркистон аҳли ўзлигини таниши, эрк ва мустақилликка интилиш уларнинг ягона мақсадлари эди. Афсуски, асоратга асосланган тузум уларнинг орзу-умидларини чиппакка чиқарди.   

Жадидлар қолдирган улкан маърифий меросни тарғиб этиш, қатағон қурбонларини ёд этиш тадбирларини ташкил қилиш, энг аввало, маънавият ва маданият соҳаси ходимларининг зиммаларида деб ўйлайман. Биз бугун аждодларимиз ҳаётини чуқур ўрганиб, уларнинг фожиали қисматларидан сабоқ чиқарсак, илму маърифатни мамлакат тараққиётининг бирламчи шарти деб қабул қилсак ва ёшларни ана шу йўналишда тарбиялай олсак, бир пайтлар дунёга ўз сўзини айта олган миллатимиз яна улуғ даҳоларни етиштириб, тарбиялаб бериши аниқ. 

Ўтказадиган тадбирларимизда жадидлар шахсияти ва меросига шунчаки, юзаки ёндашмасдан, уларнинг асл мақсадлари ва тақдирларини ёшларга аниқ мисоллар асосида тушунтира олсак, турли саҳна кўринишлари ва бошқа замонавий медиа воситаларидан фойдалансак, ўйлайманки, ишларимиз ўз самарасини беради. Буюк аждодларимизнинг азиз руҳлари олдидаги қарздорлик туйғуси дилларимизни ҳеч қачон тарк этмасин, уларга ҳамиша эҳтиромда бўлайлик.

Бунинг учун таниқли шоир ва адиблар билан ижодий учрашувларни тез-тез ташкил этишимиз керак, деб ўйлайман.

Президентимиз бошлаган ислоҳотлар йиллар ўтган сайин ўз ижобий натижаларини бермоқда. Ана шу ўзгаришлар қаторида жадид боболар меросини ўрганиш ва тарғиб этиш ҳам янги босқичга кирмоғи керак. Чунки, биз ҳали бу улкан хазинанинг кичик бир қисмини кашф эта олдик, холос. Келажакда муҳим ишлар кутиб турибди. Бугунги ёшлар буни ҳамиша ёдда тутишлари зарур.

Бугунги кунда маънавият соҳасидаги заифлик, энг муҳими бўшлиқни  тўлдиришнинг, айрим муаммоларни тезда ҳал қилишнинг ўзга йўли йўқ!

Жовли Хушбоқов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавиятдаги бўшлиқни тўлдирса бўладими?