Маънавият, миллий анъана ва қадриятларсиз ҳеч бир мамлакат ўзи кўзлаган натижага эриша олмайди.

Республика Маънавият ва маърифат марказида «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.   

Тадбирда мамлакатимизда маънавият ва маърифат соҳасида фаолият олиб бораётган олимлар, зиёлилар, санъат ва маданият вакиллари, соҳа вакиллари иштирок этди.   

[gallery-9990]

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров мамлакатимизда маънавий-маърифий жабҳадаги ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, бунда соҳа фидойиларининг ҳам ҳиссаси катта эканини таъкидлади.   

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги қарорида ушбу соҳаларни ривожлантиришда ўз меҳнати, илмий салоҳияти, жамоат ишида фаол иштироки, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган ҳамюртларимизни «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш вазифаси белгиланган.   

Ўтган вақт мобайнида юртимизда маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган 130 нафар ҳамюртимиз мазкур мукофот билан тақдирланган эди.   

Номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда унинг аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишларни юксалтиришга оид оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари сони, маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, илмий тадқиқотлар, адабиётшунослик борасидаги ишлар инобатга олинди.   

Тадбир давомида 500 нафарга яқин номзоддан республика бўйича энг муносиб кўрилган 96 нафари «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.   

Тадбирда элимиз суйган санъаткорлар, сўз усталари томонидан бадиий-мусиқий дастур намойиш этилди.   

Н.Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият фидойилари тақдирланди