Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида маънавият фестивали ўтказилмоқда.

Жумладан, республикамиз пойтахтида ижодий сафарга келган тарғибот гуруҳи томонидан Шароф Рашидов тумани марказидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида “Маданият карвони” лойиҳаси доирасида “Маънавият фестивали” тадбири ўтказилди.  

Мазкур тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳабибулла Абдуллаев, Фирдавс Разлитдинов, Шаҳзод Муродов, Дилшод Имомалиев, Матлуба Дадабоева, Феруза Очиловалар ўзларининг куй-қўшиқ ва ижролари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди.  

***  

Мирзачўл туманида ўтган “Маънавият фестивали”да Тошкент шаҳридан келган “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Мавлуда Ғаффорова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Нуриддин Аминжон, Эгамберди Раҳимов, кино ва театр актёрлари Улуғбек Юнусов, Феруз Бурхонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муножат Тешабоева, хонандалар Тўлқин Файзиев, Шаҳноза Отабоева, Феруз Норматов, Тоҳир Ҳамидов, Шоҳсанам Холмирзаевалар ўзларининг маърузалари, ҳаётий ҳикоялари, қисқа саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этди.  

Учрашувларда аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш, уларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, фуқароларимизнинг онгу тафаккурини юксалтириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

***  

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтаётган “Маданият карвони” лойиҳаси доирасидаги “Маънавият фестивали” Арнасой туманида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.  

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулчеҳра Ибрагимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиева, Меҳмонали Салимов, Ўзбекистон давлат драма театри актёри Изроҳат Муродова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари Олим Мирзаев, Мирқосим Жалоловлар ўзларининг шеър ва ҳикояларидан парчалар ўқиб, репертуарларидаги ажойиб қўшиқларни ижро этди.  

***  

Вилоятнинг энг чекка Янгиобод туманида ҳам “Маънавият фестивали” жуда қизиқарли ўтди.  

Тадбирга келган фуқаролар ёзувчи ва шоирларнинг шеър ва ҳикояларини, санъаткорларнинг шўх куй ва қўшиқларига мириқиб рақс тушишди.  

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтаётган “Маданият карвони” лойиҳаси доирасидаги “Маънавият фестивали” Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.  

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият фестивали давом этмоқда