Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳамда Республика маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида Қибрай туманидаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида семинар ташкил этилди.

Унда Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси мутасаддилари, Қибрай тумани мактабгача таълим бўлими раҳбарлари, шунингдек, маънавият тарғиботчилари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азиза Бегматова ва Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқа ва драма театри актёри Алишер Отабоев иштирок этди. Семинарда маънавий тарбиянинг бола ҳаётидаги ўрни хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Эркин мавзуларда болажонлар иштирокида расм чизиш машғулотлари ўтказилди.  

– Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Шу боис, вилоят миқёсидаги 22 та туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимига 22 нафар маънавият тарғиботчиси бириктирилган бўлиб, улар билан ҳамкорликда барча мактабгача таълим ташкилотларида маънивий-марифий кечалар ташкил этиб келинмоқда, – дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси маънавият-маърифат бўлими бош мутахассиси С.Раҳмонбердиев.  

Маълумот учун, бошқарма тасарруфида 1минг 561 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, шундан 498 таси давлат, 26 таси ташкилотга қарашли, 128 таси хусусий, 34 таси давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат ва 875 таси оилавий мактабгача таълим ташкилотларидир. Вилоятда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 60,5 фоизни ташкил этади.

Моҳигул Қосимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавий тарбиянинг бола ҳаётидаги ўрни