Ўзбекистон Қахрамони, халқ ёзувчи Саид Аҳмад ҳаётда ҳам ўта самимий, дилкаш, одамий, содда, жайдари, одамшаванда инсон эдилар.

Маълумотларга кўра, Саид Аҳмад 1920 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. У дастлаб Тошкент рассомчилик билим юртида, Тошкент педагогика институтида ўқиган (1940-1943). Биринчи ҳикоялар тўплами — «Тортиқ» номи билан 1940 йили китобхонларга тақдим этилган. Устоз ижодининг каттагина қисми ҳажвий-юмористик ҳикоялар, қиссалар, комедиялардан иборат эди. «Эр юрак» (1942), «Фарғона ҳикоялари» (1948), «Чўл бургути» (1960), «Чўл оқшомлари», «Одам ва бўрон, «Йўқотганларим ва топганларим» (1998), «Қоракўз мажнун» (2001), «Киприкда қолган тонг» (2003) каби асарлари адабиёт мухлисларига яхши таниш. «Уфқ» трилогияси (1964-1974), «Жимжитлик» романи (1988), «Хандон писта» (1994), «Бир ўпичнинг баҳоси» (1995) ҳажвий тўпламлари, 3 жилдли «Танланган асарлар»и (2000) нашр этилган. Унинг юмористик маҳорати «Келинлар қўзғолони» (1976), «Куёв» (1986) комедияларида ёрқин намоён бўлган. Саид Аҳмад фельетон жанрида ҳам самарали ижод қилган эди. Домла 1947 йил «халқ душмани» сифатида ҳибсга олинган. Сталин вафотидан сўнг оқланган эдилар.  

Унинг «Келинлар кўзғолони» дунёнинг кўплаб мамлакатларида саҳналаштирилган. 

Истиқлол йилларида Саид Ахмад «Дўстлик» (1996), «Буюк хизматлари учун» (1997) орденлари билан мукофотланган эди. 

...Булар адибнинг биографик маълумотлари. Лекин ҳар гал биз унинг "Келинлар қўзғолони" асари асосида яратилган фильм ёки спектаклни кўрганимизда оиланинг, оилавий қадриятларнинг нечоғли муқаддаслиги, инсон оила билангина инсон эканига яна бир карра гувоҳ бўламиз. Ҳамжиҳатлик, тотувлик, аҳиллик оила қўрғонининг асоси эканини дилдан англаймиз.  

Устоз ёзувчининг бир қатор романлари тинч ва осойишта кунлар қадрига етишга, уруш ҳеч кимга рўшнолик келтирмаслигига ишорадек гўё. Табиатан самимий, камтарин Саид Аҳмад домла қатағоннинг не -не зулмлари, баттол замона мунофиқлигини бошидан кечирганини ҳатто англаб ҳам етмаганмиз ўз даврида. Сабаби эса устоз ижодкор нолишни, арзиҳол этишни кўп ҳам ёқтирмас эдилар. Албатта унинг маҳоратли адиб бўлиб элга танилишида  умр йўлдоши, заҳматкаш шоирамиз Саида Зуннунованинг ҳам қайсидир маънода ўзига хос хизмати бор эди.  

Устоз ёзувчимиз таваллуд топган кунда "Адиблар хиёбони"да Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси  билан Саид Аҳмаднинг фаолияти, ижодига оид маърифий суҳбатлар, адабий анжуманлар ўтказилмоқда. Ҳа, устоз Саид Аҳмад биз учун маънавий матонат, инсонийлик тисмоли бўлиб қолаверади. 

  Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавий матонат ва инсонийлик рамзи