Маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди (+видео)
Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган анъанавий “Китобхон оналар” куни доирасида “18 ноябрь - Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун”нинг 33 йиллиги муносабати билан “Мағрур хилпирайвер, юртим байроғи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Республикамизнинг барча ҳудудларидан онлайн Zoom платформаси орқали уланиб, кузатиш имконига эга бўлишди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолари, Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси аъзолари сўзга чиқишди, шунингдек Миллий гвардия ходимларининг чиқишлари иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qVYA-hNpNn8" title="Maʼnaviy-maʼrifiy tadbir boʻlib oʻtdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА