Маъмурий назорат қандай шахсларга нисбатан ўрнатилади ?
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги ЎРҚ-532-сонли «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги ЎРҚ-532-сонли «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида» Қонунига асосан қўйидаги шахсларга нисбатан, яъни;
суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган;
- оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган;
- ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган;
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаганларга ўрнатилади.
ҚОНУННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ...
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан ҳамда асосий вазифаси жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларга якка тартибда профилактик таъсир кўрсатишдан иборатдир.
НАЗОРАТ ЎРНАТИШ ТАРТИБИ...
Суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилади. Бунда ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга нисбатан — уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи;
Жазони ижро этиш муассасаларида турган оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёхуд ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар жазони ўташ даврида белгиланган тартибда сақлаш режимини қасддан бузувчилар деб топилган бўлса, — уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи;
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар озод этилганидан кейин бир йил ичида икки ёки ундан кўпроқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлигидан далолат берувчи материаллар асосида ички ишлар органининг бошлиғи томонидан асослантирилган тақдимномалари асосида суд томонидан кўриб чиқилади.
НАЗОРАТ ОСТИДАГИ ШАХСГА ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЧEКЛОВЛАР...
- яшаш жойидан сутканинг белгиланган вақтида ташқарида бўлишни тақиқлаш;
- муайян жойларда бўлишни тақиқлаш;
- белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар органларининг рухсатисиз чиқишни тақиқлаш;
- рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига (ички ишлар органининг таянч пунктига) келиш;
- алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш. Шунингдек, назорат остидаги шахснинг турмуш тарзига, оилавий аҳволига, шунингдек унинг шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатларга қараб тўлиқ ҳажмда ёки алоҳида-алоҳида тарзда белгиланади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, маъмурий назорат шахснинг судланганлик ҳолатининг тугатилиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатлари доирасида ўрнатилади.
Ж.Мавлонов,
жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судья ёрдамчиси