Мамлакатимизнинг энг кучли велопойгачилари сараланмоқда
Тошкент вилоятида эркаклар ва аёллар ўртасида велоспортнинг шоссе йўналишида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган велопойгачилар иштирокидаги ушбу мусобақада яккалик пойга бўйича илк ғолиблар аниқланди.
Эркаклар орасида 20 километр масофага ўтказилган яккалик пойгада Фарруҳ Бобошеров марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган бўлса, Константин Элли ва Давиржон Абдураҳмонов иккинчи ҳамда учинчи ўриндан жой олди. Ушбу масофага аёллар ўртасида ўтган пойгада Асал Ризаева, Мадина Каҳҳорова ҳамда Моҳинабону Элмуродова шоҳсупага кўтарилди.

Бугун, 18 октябрь куни, велоспортчилар аралаш гуруҳ эстафетасида рақобатлашади. Мазкур пойга 20 километр масофага ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА