Пойтахтимиздаги “Унверсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари давом этмоқда. Унда айни дамга қадар аёллар кураши бўйича барча ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.
Жумладан, аёллар кураши бўйича Нилуфар Нурмеҳаммедова (-50кг.), Шоҳида Аҳмедова (-53кг.), Соҳибжамол Эсбосинова (-55кг.), Сандугаш Женбаева (-57кг.), Сарбиназ Женбаева (-59кг.), Нигина Собирова (-62кг.), Фируза Эсенбоева (-65кг.), Набира Эсенбоева (-68кг.), Светлана Окназарова (-72кг.) ва Озода Зарипова (-76кг.) мамлакат кубогида олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, мазкур кубок мусобақаларида юнон-рум кураши бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар номи аниқланмоқда. Ушбу йўналишнинг илк беллашувларида Ихтиёр Ботиров, Ислом Баҳромов, Илёс Aбдиназаров ва Муҳаммадқодир Расулов каби полвонлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Бугун, 5 май куни юнон-рум кураши бўйича беллашувлар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА