Юртимизда қурилиш саноатининг ўсиши зарур маҳсулотлар, хусусан, кафель ва керамогранитга талабнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, бугунги кунда кафелларга бўлган талаб Ўзбекистонда йилига 105 миллион метр квадратни ташкил этади.

«Ориент керамик» корхонаси – Сергели тумани ҳудудида жойлашган йирик ишлаб чиқариш объекти. Бу ерга ривожланган давлатлардан илғор технология келтириб ўрнатилган.  

Президентимиз тўрт йил аввал пойтахт туманларига ташрифи чоғида ушбу корхонани ҳам бориб кўрган эди. Ўшанда унинг фаолиятини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган.

Президент топшириқлари – амалда. Бугунги кунда корхона негизида янги ишлаб чиқариш субъектлари ташкил этилмоқда. Хусусан, Сергелида яна бир завод қурилди. Фаолият бошлаганига бир ой бўлган корхонада бугун 450 киши доимий иш билан таъминланди.

[gallery-12856]

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, мазкур янги лойиҳанинг қиймати 42 миллион доллар. Унда йилига 10 миллион квадрат метр кафель ва керамогранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати мавжуд. Маҳсулотлар деярли юз фоиз ўзимизнинг хомашёдан тайёрланади. Бу уларнинг таннархи сезиларли арзон бўлишини таъминламоқда. Айни пайтдаги олтмиш фоизлик экспорт ҳажмини янада ошириш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Муҳим жиҳати, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўлчами катта. Бундай ҳажмдаги керамогранит кафеллар авваллари импорт қилинган.  

Икром Аввалбоев, Носиржон Ҳайдаров(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда йирик саноат корхоналари сони ортмоқда