Тинчлик, миллатлар ўртасидаги аҳиллик, ҳамжиҳатлик доим энг бебаҳо неъмат саналган. Қадим диёримиз ўзининг тинчликсевар сиёсати, ўзаро меҳр-оқибат, инсонпарварлик муҳити билан дунё мамлакатлари орасида ҳамиша ўзига хос мавқега эга бўлган.

Мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларида миллатлараро тотувлик, ўзаро аҳиллик ва биродарлик, тинчлик ғояларини мустаҳкамлашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида ҳар йили 30 июль юртимизда “Халқлар дўстлиги” куни сифатида кенг нишонланмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси  Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ташкил этилган “Дўстлик” фестивали ҳам бу борадаги оқилона ва узоқни кўзловчи сиёсатнинг амалдаги ёрқин намунасидир. 

Пойтахтимизда старт олган мазкур фестивалнинг илк тадбири турли миллат вакиллари, миллий маданият марказлари вакиллари, кенг жамоатчиликнинг  “Янги Ўзбекистон” мажмуасига ташрифи билан бошланди. 

Давлатимиз раҳбари ғояси асосида бунёд этилган ушбу мажмуа жаҳон давлатлари билан ўзаро аҳил, ишончли ва ҳурматга асосланган муносабатларни йўлга қўйишга доир конструктив сиёсат, мамлакатимизда кечаётган осуда ва тинч, фаровон ҳаётнинг ўзига хос тимсоли саналади. 

Тантанали маросимда Ўзбекистoн Республикаси Миллатларарo мунoсабатлар ва xoриждаги ватандoшлар масалалари бўйича қўмитаси раҳбарияти ва xoдимлари, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаoллари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди. 

Фестиваль иштирокчилари “Янги Ўзбекистoн” бoғидаги муҳташам бадиий обида – Мустақиллик мoнументи пoйига гулчамбарлар қўйдилар.

Ўзбекистон Республикаси  Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси биносида “Дўстлик” фестивалининг аҳамияти, мақсад ва вазифалари, унинг доирасидаги тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 

Қўмита раиси Қаҳрамон Сариев “Дўстлик” фестивалларининг ташкил этилиши мамлакатимизда миллатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни таъминлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатнинг амалдаги ёрқин натижаси эканини эътироф этди.

Фестиваль дастури кун тартибидан бир-биридан бетакрор тадбирлар, анжуманлар, мусиқий дастурлар, тақдимотлар, кўргазмалар, халқаро ҳунармандчилик ярмаркаси, ижодий учрашувлар, концертлар, ижодий танловлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари саройида “Дўстлик” фестивали муносабати билан гала-концерт ташкил этилади. Бу йилги фестивалнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг доирасида юртимизда Қирғиз маданияти кунлари ҳам бўлиб ўтади. Юқорида номи келтирилган гала-концерт доирасида қирғизистонлик санъат усталарининг чиқишлари кўзда тутилмоқда. 

Тошкент Фотосуратлар уйида “Дўстлик нигоҳи” қардош халқлар фотосуратлари кўргазмаси ташкил этилади. Унда юртимизда барча миллат вакилларининг эмин-эркин ижод қилиши учун яратилган шароитларнинг амалий натижаларини кўриш ва танишиш имконияти яратилади. 

Пойтахтимиздаги “Наврўз” этно-боғида “Она замин бағридан...” деб номланган тадбир бўлиб ўтади. У хориждаги ва юртимиздаги турли халқлар амалий санъат усталарининг халқаро ҳунармандчилик кўргазма-ярмаркасини ўзида ифода этиши билан диққатга сазовор. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида турли халқлар дўстлигига бағишланган ижодий учрашув ва адабий мушоира бўлиб ўтади. Бу тадбир адабий дўстлик сарҳад ва чегара билмаслигини яна бир карра амалда намойиш этиши шубҳасиз.

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси биноси жойлашган майдонда юртимиздаги миллий маданий марказлар павильонларининг очилиши бўлиб ўтади. Шу билан бирга “Ўзбекистон – ягона Ватан!” шиори остида миллий маданий марказларнинг кўргазмалари, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари ҳамда Қирғиз маданият кунлари доирасидаги тадбирлар ўтказилади.

“Умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим асоси” мавзусидаги халқаро конференцияда бугун дунёда кечаётган мураккаб шароитда ўзаро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва барқарорликни асраб-авайлаш, бу борада дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказларнинг роли ва аҳамияти, ҳиссаси атрофлича муҳокама этилади. 

Шу билан бирга, юрт тараққиёти, ёшлар маънавиятини юксалтириш, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ватандошлар, миллий маданият марказлари, ҳамкор вазирлик ва идораларнинг вакилларини “Халқлар дсўтлиги” нишони билан тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади.

“Энг фаол миллий маданий марказ” ва “Энг фаол дўстлик жамияти” онлайн танлови соҳадаги энг фаол ва илғорлар меҳнатини эътироф этиш, рағбатлантириш, юртимиз жамоатчилигига танитиш  имконини бериши билан аҳамиятли.

Шуниси диққатга сазоворки, болалар ёзги оромгоҳларида фестивалга бағишланган “Дўстлик болаликдан бошланади” номли маърифий  тадбирлар, ҳудудлардаги маданият ва истроҳат боғларида, хиёбон ва сайлгоҳларда фестиваль муносабати билан санъаткорлар ва миллий маданий марказлар бадиий жамоалари иштирокидаги “Дўстлик оҳанглари” деб номланган концерт дастурлари, турли халқларнинг ҳунармандчилик ижодиёти намуналари, мусаввирлар асарларидан иборат кўргазмалар ташкил этилиши белгиланган.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда “Дўстлик” фестивали бошланди