Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Доривор ўсимликлар ва улардан маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими мутахассиси Шукуриллоҳ Суннатов соҳага тегишли маълумотларни тақдим этди.

– Касал бўлган бемор дорихонага югуради ва тавсия этилган дорини олиб ичишга ҳаракат қилади, – дейди Шукуруллоҳ Суннатов. – Ўз вақтида табиат неъматларига мурожаат қилишни унутиб қўямиз. Мисол учун, Ўзбекистонда ўсадиган оддийгина наъматакнинг қанчалик кўп хусусиятлари борлигидан ҳатто бехабарлар ҳам бор. Наъматак инсон танасини шамоллашдан халос этадиган энг самарали дори воситасидир. Табиий доривор ўсимликларнинг таъсири бирдан билинмаслиги мумкин. Шифобахш ўтлар инсон организмига секин-секин ёрдам беради. Доривор, шифобахш ўтлардан нафақат касал бўлганда, балки профилактика сифатида фойдаланиш тавсия этилади.

Мавжуд қонунчиликка кўра, 2026 йилгача маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқаришни 3 баробарга ошириш вазифаси белгиланган. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар ички бозорнинг 80 фоизини эгаллаши кўзда тутилган. Фармацевтика саноатида келгуси 5 йилга мўлжалланган мақсадли инвестиция лойиҳалари дастури тасдиқланган. Тегишли ҳужжатлар билан дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллий корхоналарнинг GMP сертификатини олиш билан боғлиқ харажатлари Фармацевтика агентлиги томонидан қоплаб берилади. Корхоналарни модернизация қилишни молиялаштириш тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси иштирокида амалга оширилади. Доривор ўсимликларни етиштиришда ҳар 10 гектар плантацияларга сув чиқариш учун 600 минг сўмдан субсидия ажратилади. Доривор ўсимликлар плантацияларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Доривор ўсимликларни уруғчилигидан то қайта ишлашгача бўлган жараёнга масъулиятни кучайтириш давр талабидир. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий дори воситалари учун хом ашё асосан Ўзбекистоннинг ўзида етиштирилади. Айнан Ўзбекистонда етиштирилаётган ўсимликларнинг хусусияти бошқа давлатларда етиштирилаётган ўсимликлардан анча юқорилиги ўз исботини топган. Маҳаллий флорада 4 мингдан ортиқ доривор ўсимликларинг тури мавжуд бўлиб, шундан 112 таси рўйхатга олинган. Ўсимликларинг 70 тури доривор ўсимлик сифатида қайд этилиб, қайта етиштирилиб, маҳаллий дори воситаси сифатида фойдаланилмоқда.

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда доривор ўсимликлардан қанчалик самарали фойдаланилмоқда?