Мамлакатимиз ёшлари сузиш бўйича беллашди
Хоразм вилоятида сузиш бўйича турли ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 250 нафар спортчи иштирок этди.
Чемпионатнинг баттерфляй усулда 200 метр масофага сузиш баҳсларида Лазиза Йўлдошева ҳамда Ҳусан Замихуллаев, 1500 метрга эркин усулда сузиш бўйича Мирзиё Маҳмудов ва Имона Исмоиловага ўз ёш тоифаларида тенг келадигани топилмади. 11 ёш ва ундан кичик бўлган ўғил ва қизлар ўртасидаги чалқанча сузиш баҳсларида 200 метр масофада Ропан Петровнин ва Бернора Давлатова мамлакат чемпионига айланди.

Шунингдек, 200 метрга брасс усулда сузиш бўйича қизлар баҳсида Асалхон Муқимова, ўғил болалар ўртасида Ҳасан Замихуллаев олтин медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА