1996 йил 19 июлда конвейердан дастлабки ўзбек автомобили чиқди

Асака автозаводи конвейеридан дастлабки автомобиль чиққанидан буён атиги ўн тўққиз йил ўтди. Айни пайтда юртимиз йўллари ва кўплаб давлатлар автомагистралларида кечаю кундуз ҳаракатланаётган «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остидаги юз минглаб машиналар иқтисодиётимизнинг самарадорлиги ва юксак салоҳиятини намойиш этмоқда.

1996 йил 19 июль мустақил тараққиётимиз тарихида муҳим санадир. Айнан шу куни Асакадаги автомобиль заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун ҳам ўзига хос воқеага айланди. «Мустақил мамлакатимиз тараққиёт йўлидан собит бормоқда. Бу йўлдаги илк ғалабаларимиздан бири – мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқ – автомобиль саноатининг яратилиши бўлди», деб таъкидлаган эди Президентимиз Ислом Каримов.

Автомобилсозлик иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техникавий тараққиётнинг асосий йўналишларидан биридир. Бу соҳада салмоқли натижаларга эришиш учун, биринчи навбатда, кенг кўламли вазифаларни ҳал этиш, яъни рақобатбардош ва экспортбоп автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириш, истеъмолчилар истакларини инобатга олган ҳолда, машиналар русумини мунтазам янгилаш, автомобилларнинг кенг турдаги таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш зарур.

Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу вазифаларни давр талабига мувофиқ технологик жиҳатдан ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал этиш мақсадга мувофиқдир. Мамлакатимиз бу қадар кенг кўламли ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнида айнан шу йўлдан борди ва бунда юқори технологик лойиҳаларни ривожлантириш борасида кўп йиллик тажрибага эга Корея Республикасини стратегик шерик сифатида танлади.

31c.JPG
Президентимиз Ислом Каримовнинг 1992 йил июнь ойида Корея Республикасига амалга оширган ташрифи чоғида миллий автомобилсозлигимиз пойдеворига асос солинди. Орадан кўп ўтмай “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ва Корея Республикасининг “Daewoo Motors” корпорацияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиллар йиғиш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш ҳақидаги шартнома имзоланди.

Шундай қилиб, Андижон вилоятининг Асака шаҳрида “ЎзДЭУавто” автомобиль заводи қурилиши бошланди. Йирик автомобиль заводининг ишга туширилиши билан қатор ишлаб чиқаришга доир ва ижтимоий вазифалар ҳам ҳал этилди. Чунончи, минглаб қишлоқ аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилди. Дастлаб етти кўринишдаги “Nexia”, “Damas” ва “Tico” енгил автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича учта линия ишга туширилди. Бу харидорларга ушбу автомобилларнинг кенг турини тақдим этиш имконини берди.

Асака автомобиль заводи ўз фаолияти кўламини йил сайин кенгайтириб борди. 2001 йилнинг май ойида конвейердан икки юз эллик мингинчи автомобиль чиқди. Албатта, миллий автомобилсозлигимиз бу билан чекланиб қолгани йўқ. Янги автомобиль моделларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш борасидаги ишлар жадал суръатлар билан давом эттирилди. 2001 йилнинг август ойида “ЎзДЭУавто” “Matiz” автомобили, 2002 йилнинг сентябрида янги русумдаги “Nexia DOHC” седанини ишлаб чиқаришни бошлади. Қўшни давлатлар, жумладан, Россия бозорида кўп йиллар мобайнида мазкур автомобиллар талаб нуқтаи назаридан рейтингларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Хусусан, “Matiz” автомобили Россия бозорида бир неча бор “Йил автомобили” сифатида эътироф этилди. Кейинчалик компания сифат, пешқадамлик, илғор технологиялар ва инновациялар учун International Quality Summit – New York халқаро мукофотига сазовор бўлди.

2003 йилда автомобиль саноатимиз “Lacetti” русумидаги автомашина ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Компания шу тариқа ҳар йили харидорларни янгиликлар билан хушнуд этиб келмоқда. 2004 йилнинг декабрь ойида бир литр ҳажмли двигатель ва автоматик узатиш қутисига эга “Matiz Best” автомобили, 2006 йилнинг февралидан янги “Damas II” автомашинаси ишлаб чиқарила бошланди.

2007 йил миллий автомобиль саноатимиз учун ўзгаришларга бой бўлди. Шу йили “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси нуфузли “General Motors” компанияси билан ҳамкорлик ҳақида битим имзолади. Ушбу битимда “Nexia” ва “Matiz” автомобилларини модернизация қилиш ишларини амалга ошириш, заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини маҳаллийлаштириш, янги русумдаги автомашиналар ишлаб чиқариш назарда тутилган эди. Бунинг самарасида автомобиль бозорида EURO 3 стандартидаги двигатель билан жиҳозланган “Nexia” ва “Matiz” автомобиллари пайдо бўлди.

2008 йилнинг март ойида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ва “General Motors” ҳамкорлигида янги қўшма корхона – “GM Uzbekistan” ёпиқ акциядорлик жамияти ташкил этилди. Завод ишга туширилгач, дастлабки босқичда “Chevrolet” русумидаги “Epica”, “Captiva” ва “Tacuma” енгил автомобиллари чиқарила бошланди. Умуман, мазкур йил миллий автосаноатимиз учун чинакам тарихий давр бўлди. Хусусан, завод конвейеридан миллионинчи “Chevrolet Lacetti” автомобили чиқарилди.

2010 йилдан бошлаб компания GМ глобал брендларидан фойдаланишни бошлади. Жумладан, август ойида анча такомиллаштирилган ва технологик ихчамлаштирилган “Chevrolet Spark” автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2011 йилда модернизация қилинган “Chevrolet Captiva” автомобилини йиғиш бошланган бўлса, 2012 йилнинг март ойида 2,4 литр ҳажмга эга тўрт цилиндрли двигатель ўрнатилган “Chevrolet Malibu” автомобилини ишлаб чиқариш линияси очилди. Август ойи охирида эса “Chevrolet Cobalt” автомобили оммавий ишлаб чиқарила бошланди. Сўнгги йилларда миллий автосаноатимиз автомобиллари қаторига янги русумдаги машиналар қўшилди. Хусусан, янгиланган “Lacetti”, 2014 йил бошида “Orlando” мини-вени намойиш этилди.

Бугун мамлакатимиз автомобилсозлигини саноатимиз локомотиви деб айтиш мумкин. Негаки, ушбу соҳа бир-бири билан ўзаро боғлиқ тармоқларни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини барқарор таъминлаш имконини бераётир. “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси таркибида 27 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган қатор корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда. Улар орасида халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар тайёрлаш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйиш имконини берадиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган автомобилсозлик ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар бор.

Тармоқни автомобилларни сотиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича комплекс хизматларни ташкил этмасдан ривожлантириб бўлмайди. Айни пайтда барча вилоятлар марказида автомобилларни сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган станциялар фаолият юритмоқда. Улар замонавий асбоб-ускуна ва диагностика воситалари билан таъминланган.

Шуни таъкидлаш жоизки, нафақат “Damas”, “Matiz”, “Spark”, “Nexia”, “Lacetti”, “Cobalt”, “Captiva”, “Malibu” ва “Orlando” енгил автомобиллари, балки юк автотранспортлари, автобуслар, махсус машиналар ва кенг турдаги эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш ҳам миллий автосаноатимизнинг муҳим йўналишларидандир.

Самарқанд автомобиль заводида автобус ва юк машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, завод Япониянинг “Isuzu Motors” компанияси билан ҳамкорлик самарасида ривожланишнинг янги босқичига кўтарилди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган транспорт воситалари юқори техник кўрсаткичлари ва замонавий дизайни билан ажралиб туради. Бу эса “СамАвто” техникаларига халқаро бозорда барқарор ўринни эгаллаш ва нуфузли ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлашиш имконини бермоқда.

“JV MAN Auto – Uzbekistan ” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонасида 15 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариш кучига эга ишончли ва замонавий транспорт воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ушбу автотранспорт воситаларидан автомобиль ва темир йўллар қуриш ҳамда уларни реконструкция қилиш, шаҳарлараро юк ташишда самарали фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, автокранлар, бортли автомобиллар, изотермик фургонлар, сув ташийдиган ва бошқа кўплаб вазифаларни бажарадиган йўл машиналари, бетон қорадиган, дон, пахта ва чиқинди ташийдиган машиналар ҳам кенг оммалашган.

Миллий автосаноатимиз хусусида сўз юритганда, яна бир ўзига хос объект – автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги ягона “GM Powertrain Uzbekistan” заводини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз. 2011 йил ноябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган ушбу завод йилига 200 мингтагача двигатель ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, юқори технологияли асбоб-ускуналар, жумладан, эритиш ва қуйиш, алюминийга термик ишлов бериш, цилиндр блоклар тайёрлаш воситалари, автоматик йиғиш линиялари ва назорат-ўлчов қурилмалари билан жиҳозланган. Технологик жараённинг компьютерлаштирилгани ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилиш имконини бермоқда ва бу халқаро экологик хавфсизлик стандартларига тўла жавоб беради. Бугунги кунда GM глобал тармоғига кирадиган хорижий автомобилсозлик корхоналарида ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган двигателлардан фойдаланилмоқда.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида 55 мингта енгил автомобиль, 1,1 мингдан ортиқ “ISUZU”, 198 “MAN” русумли юк машиналари, 129,8 минг дона аккумулятор, 30 мингта куч агрегати ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Айни пайтда компания ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва экспортни кенгайтириш борасида мунтазам иш олиб бормоқда. Бугун МДҲ мамлакатларида юртимиз автомобиль саноатининг 250 дан ортиқ дилери фаолият юритаётир. Россия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон, Индонезия, Бразилия, Туркия, Корея Республикаси ва бошқа мамлакатларга маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилган.

Маҳаллийлаштиришни кенгайтириш автомобилсозликни ривожлантириш ва унинг ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш жараёнига янги самарали технологияларни жорий этиш, замонавий, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва эҳтиёт қисмлар импортини қисқартириш ҳисобига валютани тежаш имконини беради.

Шу боис юртимиз машинасозлари автомобиллар учун зарур кўплаб эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш устида изланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда бампер, автоойна ва ўриндиқлар, ўриндиқ ғилофлари, лок-бўёқ материаллар, тутун чиқарадиган қувур ва зарбга қарши тўсинлар, ёнилғи баклари, чироқ ва ёритиш приборлари, жгут, электр симлар, аккумуляторлар, ғилдирак дисклари ва шасси узеллари, ёнилғи насослари, генератор ва компрессорлар ишлаб чиқарадиган ўнлаб корхоналар фаолият юритмоқда. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар юртимиздаги 200 дан ортиқ корхона билан кооперация алоқаларини ўрнатган.

Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 11 февралдаги қарори билан тасдиқланган 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури соҳа корхоналари учун кенг имкониятлар очиб бермоқда. «Ўзавтосаноат» корхоналари ушбу дастурга мувофиқ амортизатор, спидометр, автомобиллар учун резинотехник буюмлар, кичкина ва стационар батарея, радиатор, кондиционер ва шовқинни тўсувчи материаллар каби 60 турдан ортиқ саноат маҳсулотини маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда.

Янги русумдаги автомобиллар ишлаб чиқариш муҳим йўналишлардан биридир. Хусусан, Хоразм вилоятида фойдаланишга топширилган автомобиль заводи йилига 40 мингдан ортиқ «Damas» ва «Orlando» русумли автомобилларни ишлаб чиқариш қувватига эга. «Ўзавтосаноат» компанияси маълумотларига кўра, айни пайтда корхонада «Labo» русумли янги моделни ўзлаштириш борасида иш олиб борилмоқда. «Compact LCV» сегментидаги йўловчи-юк ташиш автомобиллар оиласига мансуб ушбу машинага маҳаллий ва халқаро бозорда талаб юқори. Йирик шаҳарларда ушбу тоифадаги автомобиллар ёрдамида ҳажми унчалик кўп бўлмаган маҳсулотни етказиб бериш анча қулайдир.

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Президентимизнинг шу йил 4 мартда қабул қилинган 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисидаги фармонида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширмоқда. Ушбу фармон доирасида компания “JV MAN Auto – Uzbekistan» қўшма корхонаси ва «Uzautotrailer»да кабиналар йиғиш ва юк автотранспортлари эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш, Жиззах аккумулятор заводининг технологик асбоб-ускуналарини модернизация қилиш, «Gentra», «Spark», «Cobalt», «T250» ва бошқа автомобиллар учун пластмасса деталлар, тормоз тизими таркибий қисмлари, алюминийдан эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Мухтасар айтганда, мамлакатимиз автомобиль саноати ўзининг ўн тўққиз йиллик тарихи давомида кўп синовларни ўтказиб, катта ўзгаришларни амалга оширди. Бугун бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда тармоқ олдига янги вазифалар қўйилмоқда. Зеро, мамлакатимиз автомобиль саноати янги марраларни забт этиш учун кенг кўламли ишларга тайёр.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз саноатининг муҳим тармоғи