Айни пайтда дунё жамоатчилигининг эътибори Ўзбекистонга қаратилган. Боиси мамлакатимиз яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилишга пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Яъни шу йилнинг 5-9 апрель кунлари Тошкентда дунёдаги қонун чиқарувчи органларнинг энг йирик ва нуфузли халқаро тузилмаси – Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади.   

Жаҳондаги 190 та парламентни бирлаштирган ушбу ташкилот ўзининг юқори органи Ассамблеяни парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси мавжуд бўлган мамлакатларда ўтказади. Тарихий анжуманнинг Ўзбекистонда ўтказилиши том маънода мамлакатимизда кейинги саккиз йилда амалга оширилаётган халқчил ва ҳаётий ислоҳотлар, парламентаризмни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг халқаро миқёсидаги эътирофи десак, тўғри бўлади.   

Ҳақиқатан ҳам сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро жараёнлардаги иштироки сезиларли даражада юксалди. Ўзбекистон олдинги даврларга нисбатан анча фаол ва прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. Бу сиёсат ўзининг прогрессив характери ва тинчликпарварлиги билан халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор бўлмоқда. Ўз навбатида, мамлакат олий вакиллик органи бўлмиш икки палатали парламентнинг ташқи сиёсатдаги ўрни ва роли ҳам ҳар қачонгидан кўра юксалди.   

Янги таҳрирдаги Конституция асосида давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи тармоғининг ваколатлари ва мажбуриятлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Ўзбекистон парламенти қонун ижодкорлиги билан бир қаторда назорат-таҳлил фаолияти, хусусан, парламент эшитувлари, бюджет назорати, ҳукумат соати, депутатлик сўровларини ташкил этиш, сайловчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.   

Парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг ўрни ва аҳамияти тубдан ўзгарди. Олий Мажлис, сиёсий партиялар ваколатлари кенгайтирилди, парламент ва жамоатчилик назорати институтлари мустаҳкамланмоқда. Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан парламент ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисобот ва ахборот тақдим қилиниши тартиби жорий этилди.   

Ассамблеянинг асосий мавзуси “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” деб номланган. Унинг доирасида камбағалликни қисқартириш ва тенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва парламент назорати, барқарор ривожланиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш ҳамда ёшлар, аёллар ва ижтимоий заиф гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.   

Нуфузли тадбирнинг яна бир эътиборга молик жиҳати унда минглаб делегатлар ва меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда. Бу дегани мамлакатдаги сервис соҳаси, логистика, туризм ва меҳмонхона бизнеси фаолияти жадаллашади. Шунингдек, форум доирасида ёшлар парламентлари, аёл депутатлар ва турли фуқаролик жамиятлари иштирокида алоҳида сессиялар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.   

Умуман олганда, Парламентлараро Иттифоқ дунё мамлакатларининг қонун чиқарувчи органлари учун глобал мулоқот майдонига айланган нуфузли ташкилотдир. Парламентлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва халқаро тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш мазкур Ташкилотнинг асосий вазифаларидан биридир.   

Наргиза Саломова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз парламентаризми ва барқарор ривожланишининг халқаро эътирофи