Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!

Бир маррани мўлжал олиб йўлга чиққан борки, маълум масофани босиб ўтгач, ўзи учун бироз мулоҳаза қилиб кўради. Ортда қолган йўлни қанча вақтда босиб ўтгани, қаерларда қадами илдам бўлди, қайси паллада бироз секинлагани ҳақида ўйлаб кўради. Шунга қараб олдинда яна қандай ҳаракат қилишини режа қилади.  

Ёши улуғларимиз йўл билмаган, мулоҳаза қилиб, режали иш қилмаган манзилига кеч етади дейишади. Халқ – донишманд.

Ҳудудлар ва тармоқлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, аҳоли турмуш тарзи, инвестиция, экспорт-импорт, бюджетга тушумлар масаласини ҳам йўлга чиққан кишига менгзаш мумкин. Қувонарлиси, бу йўлда Ўзбекистон режали ва тадбирли. Узоқни кўзлаган мукаммал стратегияга эга. Бу шунчаки гап эмас, натижани рақамларда аниқ кўриш мумкин.

Йилнинг ярми ўтди, сарҳисоб палласидамиз. Маълумотларга кўра, ўтган олти ойда ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайган. Саноат 7,8 фоизга, қурилиш 10,1 фоизга, хизматлар 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,8 фоизга ўсган. Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоиз ошган.

Йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат эса 567,4 триллион сўмга, яъни 45,1 миллиард долларга етган. Мутахассислар бундай рақамлар илгари бўлмаганини қайд этишмоқда.

– Мамлакатимизда кейинги олти-етти йилда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар барқарор иқтисодий ўсишга асос бўлмоқда, – дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов. – Бугун дунёдаги геосиёсий чигалликлар, транспорт-логистика тизимидаги қийинчиликлар, савдо бозорларидаги мураккаб вазиятлар сабаб жуда кўплаб давлатларда иқтисодий ўсиш жадаллиги пасайган. Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ортаётгани ислоҳотлар самараси дейиш мумкин. Рақамларга қарайдиган бўлсак, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон 50 миллиард доллардан ортиқроқ иқтисодиётга эга эди. Ўтган йил якунлари билан 91 миллиард долларлик ялпи ички маҳсулотга эришилди, бу 1,6 баробар ўсиш дегани. Бу йилги прогнозлар бўйича мамлакатимиз иқтисодиёти 100 миллиард долларлик кўрсаткичдан ўтади. Ислоҳотларимиз натижаларини эса халқаро молия ташкилотлари ҳам эътироф этилмоқда.  

Юқорида таъкидлаганимиздек дунёдаги вазият чигаллашмоқда, глобал муҳит қийинлашмоқда. Бу вазиятга қараб иқтисодиётни мослаштириш чораларини кўриш давр талаби. Президент 17 июль куни ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратган эди.

Бугунги мураккаб даврда иқтисодий барқарорликка эришиш, унинг изчиллигини таъминлаш учун тегишли чоралар кўриш вазифаси бор. Бу бўйича ҳам мамлакатимиз зарур стратегияга эга. Ўзбекистонда 2030 йилгача юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига кириш, камбағаллик даражасини кескин пасайтириш, эришилган натижаларни барқарор сақлаб қолиш каби асосий вазифалар белгилаб олинган.

Шу ўринда баъзи рақамларга эътибор қаратамиз. Мамлакатимизда йил бошидан буён 3,5 миллиард долларлик уч мингта турли лойиҳа ишга туширилган. Натижада олти мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратилган. Тадбиркорлик учун 82 триллион сўм кредит ва 15,5 триллион сўм субсидия берилиб, олти юз минг аҳоли бизнесга жалб қилинган.

Бу рақамлар асоси ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланаётганида ўз ифодасини топмоқда. Кейинги уч йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу натижанинг олтмиш фоизи аҳоли даромадлари ошиши эвазига бўлгани эътиборга молик.  

Бир сўз билан айтганда мамлакатда бўлаётган иқтисодий ўзгаришларни оддий одамлар ўз ҳаётида кўрмоқда.  

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатда бўлаётган катта иқтисодий натижалар халқимиз турмуш тарзида ўз ифодасини топмоқда