Мамлакат кубоги соҳиблари шарафланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон кубогини қўлга киритган “Насаф” футбол клуби Қарши шаҳрида тантанали кутиб олинди.
Жамоа мураббийлари ва футболчилари махсус автобусда кубокни баланд тутган ҳолда Қарши шаҳри бўйлаб ҳаракатланди.
[gallery-4960]
“Марказий” ўйингоҳда жамоа ғалабаси шарафига ташкил этилган тадбирга 2000 дан ортиқ мухлис ташриф буюрди.
Вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов футболчиларни қўлга киритган ғалабаси билан самимий қутлаб, уларга келгуси фаолиятида янада улкан ютуқлар тилади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат), ЎзА