Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш давлат органлари, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Мурожаатлар орқали фуқаролар ўз фикр, таклиф, шикоят а аризаларини билдириш асносида ўз ҳуқуқларини амалга оширади.

Бу борада “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалида “Call centr” хизмати йўлга қўйилган бўлиб, марказ тўхтовсиз равишда аҳоли мурожаатларини қабул қилади.

Филиалнинг “Call centr” марказига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида  17 минг 718 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 12 минг 882 таси ижобий ҳал этилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарият қисми, яъни 8 минг 279 таси газ ҳисоблаш ускунаси, 4 минг 226 таси суюлтирилган газ таъминоти ва маиший газ баллон ажратиш, 1 минг 414 таси табиий газ таъминоти борасидаги масалалардан иборат.

– Марказимизга тушаётган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга ошиши баробарида юқори ташкилотларга Наманган вилояти истеъмолчиларидан тушаётган мурожаатлар сони эса камайган, – дейди “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали директори Иброҳимжон Мамажонов. – Ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида юқори ташкилотларга 1 минг 835 мурожаат тушган бўлса, жорий йилнинг шу даврига келиб 1 минг 428 мурожаат тушиб, уларнинг сони 407 тага камайишига эришилган. 

Бинобарин, мурожаатлар билан ишлаш жараёнининг асосий мақсади – фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларга ҳуқуқий, маъмурий ёки амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, давлат органларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, муҳими “Инсон қадри учун” тамойилини тизимда ўз аксини топтиришдан иборат.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маълумотлар маркази – эл хизматида