Санъат бутун дунё халқлари учун умумий бир тил ва инсоният тараққиётининг энг гўзал ҳодисасидир. Рассомчилик, миниатюра ва хаттотлик санъатида ушбу гўзаллик энг яхши бир шаклда мужассам бўлади.

XV-XVI асрларнинг атоқли рассоми Камолиддин Беҳзоддан мерос қолган асарлар бунга яққол далилдир. У аждодлар меросидан, ўзигача бўлган санъаткорларнинг асарларидан юксак даражада хабардор бўлган ва ўз давридаги жараёнларга мутаносиб равишда миниатюра санъатида янги бир услуб яратди.  

Миниатюра адабиёт, ирфон, антропология ва жамиятшунослик билан боғлиқ бўлиб, давр муҳити ва инсоният ички кечинмаларини ҳам акс эттира олиши билан ажралиб туради.  

Бугун пойтахтимиздаги Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Эрон замонавий миниатюра асарлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Кўргазма очилишида сўз олган Ўзбекистон Республикаси бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов халқимиз бир муддат узоқлашиб қолган миниатюра санъатининг илдизлари Эрондан бошланишини таъкидлади. Бугунги кунга келиб мазкур услубдаги санъат асарлари юртимизда қайта жонланаётгани, ушбу йўналишда ижод қилувчи ёшлар кашф этилаётганини мамнуният билан қайд этди.  

«Маълум бир даврда биз миниатюрага қўл урмадик, узоқлаштирилдик, бизни манқурт қилиш учун шундай йўл тутилди. Ўз вақтида мустақилликка эришганимиз сабаб санъат ва маданият тикланди. Миниатюра ва хаттотлик билан шуғулланувчи устозлар шаклланди. Миниатюра санъати билан боғлиқ масалаларда биз албатта Эрон элчихонаси билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Келгусида ҳам бу борада яхши режаларни амалга оширамиз», деди Акмал Нуриддинов. 

«Хаттотлик ва миниатюрани алоҳида санъат сифатида бўлишини истайдиганлар ҳам бор, аммо мен уни бир-бири билан боғлиқ, деб ҳисоблайман. Президентимиз ҳам хаттотлик санъати ривожи учун кўплаб маслаҳатлар берди. Бибихоним мадрасаси бўладими, Амир Темур мақбарасими, Бухородаги Минораи калонми ёки бошқа-бошқа мадрасаларимизнинг деярли барчасининг пештоқида хаттотлик ёзувларини кўришимиз мумкин. Лекин минг афсуски, биз уни ўқий олмаймиз. Шахсан мен ўқий олмайман, аждодларимиз қолдирган меросни ўқий олмасак, тушуна олмасак, демак, бу – саводсизлик», дея таъкидлади Ўзбекистон Республикаси бадиий академияси раиси.  

Тадбирда сўзга чиққан Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Наййирободий атоқли рассом Камолиддин Беҳзод ҳақида сўзлар экан, у ўз даврининг интеллектуал муҳитини намойиш этишда Алишер Навоийнинг ижодий меросини, Абдураҳмон Жомий билан бўлган муносабатлардаги идеалистик ва гуманистик қарашларини алоҳида эътироф этган, дея қайд этади.  

«Элчихонамиз мазкур кўргазмага Эрон миниатюрачи рассоми Маҳмуд Фаршчиён асарларидан айримларини тўплаб, намойиш этишни истадик. Анжуман ташкилотчиларига бу борадаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдираман», деди Ҳамид Наййирободий.  

Кўргазманинг очилиш маросими санъат ва маданият вакилларининг куй-қўшиқлари билан янада файзли тус олди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Маълум бир даврда биз миниатюрага қўл урмадик, узоқлашдик»