Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Малайзия парламенти Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Муҳаммад бошчилигидаги делегация бугун Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонлар шаҳар билан танишувни Амир Темур мақбарасидан бошлади. Соҳибқирон ва темурийларнинг давлатчилик тарихи, бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлар уларда катта қизиқиш уйғотди.

– Бундан аввал Самарқандга  2009 йилда келган эдим, – дейди Малайзия парламенти Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Муҳаммад. – Ўтган давр мобайнида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилибди. Самарқанд ҳақиқатан ҳам туризм пойтахтига айланиб боряпти. Мен биринчи навбатда оиламдагиларнинг Самарқандга саёҳат қилишларини таклиф этаман. Шунингдек, ташрифимиз давомида парламентлар ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш бўйича келишувларга эришдик. Келгусида ўзаро ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади, деб ўйлайман.

[gallery-17760]

Малайзия парламенти вакиллари Регистон майдони, Амир Темур жомеъ масжиди, қадимий Сиёб деҳқон бозори ва бошқа бир қанча диққатга сазовор жойлар билан танишди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзия парламенти делегацияси Самарқандда