Малайзия бош вазири истеъфо берди
Малайзия бош вазири 94 ёшли Махатхир Муҳаммад ҳукуматга раҳбарлик қилишни тўхтатиши ҳақида мамлакат подшоҳига маълум қилди, деб хабар қилади маҳаллий Star газетаси.
Малайзия бош вазири 94 ёшли Махатхир Муҳаммад ҳукуматга раҳбарлик қилишни тўхтатиши ҳақида мамлакат подшоҳига маълум қилди, деб хабар қилади маҳаллий Star газетаси.
Шунингдек, у йўлбошчилик қилаётган Малайзия замин фарзандлари бирлашган партияси (Parti Pribumi Bersatu Malaysia, PPBM), “Умид альянси (Pakatan Harapan) ҳукумат коалициясидан чиқишини ҳам маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, Махатхир Муҳаммад истеъфосидан кейинги юзага келган сиёсий мавҳумликдан ортидан ҳукуматни илк бор аёл киши, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ван Азиза Ван Исмаил бошқариши ҳам мумкин.