Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қарорда белгиланган кураш миллий спорт тури тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга экспорт қилиш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида апрель ойидан ўзбекистонлик кураш мураббийлари ва ҳакамлари учун уч ойлик интенсив инглиз тили курси йўлга қўйилган эди.

Ўзбекистон кураш федерацияси ва Халқаро кураш институти ҳамкорлигида ўтказилган мазкур курсда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 20 нафарга яқин мутахассис иштирок этди.

Ўқув дастури кураш соҳасига оид инглиз тилида эркин сўзлашув, машғулот ва мусобақалар ташкил этиш ва уларда ишлатиладиган атамаларни пухта эгаллаш, кураш усулларини инглиз тилида тушунтириш даражасидаги билимларни ўз ичига олди.

Куни кеча пойтахтимиздаги “Сағбон” кураш марказида курснинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Унда мутахассислар тингловчиларга курашда ҳакамлик қоидалари бўйича маҳорат дарсида сабоқ берди.

Амалий ва назарий машқлардан сўнг иштирокчилар имтиҳонларга жалб этилди. Энг иқтидорли ва талабчан мутахассисларга халқаро сертификатлар берилди.

Тақдирлаш маросимида Халқаро кураш институти ўқув бўлими раҳбари Ким Эуржунг, Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов, ЎКФ Тошкент шаҳар бўлинмаси ижрочи директори Абдусаид Абдураззоқов ва бошқа мутахассислар иштирок этди. Миллий спорт туримиз курашнинг ривожини янги босқичга олиб чиқиш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш ва хорижий мамлакатларда янада кенг тарғиб қилишда ҳар томонлама салоҳиятли мутахассисларнинг зарур билимларга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малакали кураш мутахассисларига сертификатлар тақдим этилди