Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларга малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовидан ўтказишнинг илк жараёнларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда вазирлик масъул ходимлари, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази вакиллари, тажриба-синовга жалб қилинган ўқитувчилар иштирок этди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги тегишли  Фармони ҳамда 2023 йил 28 август куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида педагог кадрларга малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказиш ва мувофиқлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилган эди.  

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг  5-7 декабрь кунлари ўқитувчилар билим даражаси паст бўлган туман ва шаҳарлардаги педагогларни жалб қилган ҳолда малака тоифалари беришнинг янги тизими компьютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синов шаклида ўтказилаяпти. Бунда Андижон шаҳри, Пахтаобод, Қораўзак, Олот, Бахмал, Ғаллаорол, Қамаши, Чироқчи, Конимех, Янги Наманган, Ургут, Бойсун, Шеробод, Сайхунобод, Сирдарё, Бўка, Оҳангарон, Олтиариқ, Ҳазорасп ва Янгиҳаёт туманларидаги мактаб ўқувчилари иштирок этаяптилар.  

Тажриба-синовдан ўтказиш жараёнларига ушбу туман шаҳарлардаги 4 минг 500 нафарга яқин педагог жалб этилган.  

Малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказишдан асосий мақсад,  мазкур жараёнларнинг таҳлили бўйича малака синови материалларининг формати, баҳолаш мезонлари, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёрлари ҳамда бошқа муҳим жиҳатларини янада такомиллаштириш, аниқланган камчиликлар асосида малака тест жараёнларини янада сифатли ташкил этишдан иборатдир.  

Малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказишда иштирок этган педагогларнинг олган натижалари уларнинг малака тоифалари ёки лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқишга таъсир қилмайди.  

Тажриба синов жараёнларини ўтказиш ва уларнинг натижалари малака (тест) синов жараёнлари тест топшириқларини такомиллаштириш  ва таҳлил этишда фойдаланилади.  

 Тажриба синовдан ўтказиладиган мутахассислик фани ва касб стандарти, педагогик маҳорат бўйича назорат материаллари Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан ишлаб чиқилган.  

Жараёнлар жойлардаги тест синовларини ўтказиш шароитларига эга бўлган Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ёки Баркамол авлод мактаблари биноларида ташкил этилади.  

Малака (тест) синови компьютер орқали онлайн шаклда ўтказилади ва жами 25 та фандан 3 та тилда (ўзбек, рус, қорақалпоқ), ҳар бир фандан 2 тадан вариантда шакллантирилган.  

Тест синов жараёнларига мос равишда 90 ва 120 минутдан вақт ажратилади.  

Малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 7 декабрига қадар мамлакатимиз бўйлаб давом этади.  

Бугун Тошкент шаҳрида ўтказилаётган мазкур тажриба-синов жараёнларида пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги 250 нафарга яқин ўқитувчилар иштирок этмоқда. 6 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган тест синовларида Тошкент вилоятининг Бўка ва Оҳангарон туманларидаги ўқитувчилар иштирок этади. Шунингдек, эртага тажриба-синов тест жараёнлари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилади.  

Мазкур янги тизим хорижий давлатлар, хусусан Бирлашган Араб Амирликлари ва Сингапур каби давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.  

Тадбир давомида журналистлар томонидан мавзуга оид саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.  

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малака оширишнинг янги тизимига бағишланди