Хоразм вилояти халқ таълими тизими муассасаларидаги ҳолат ўрганилди.

Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари томонидан олиб борилган ўрганишларда таълим сифатини оширишга эътибор қаратилиб, педагогларнинг таклифлари тингланди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 январдаги “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори таълим тизими, малака ошириш жараёни, педагогларни тайёрлашдаги ишлар ривожини кейинги босқичга олиб чиқади. Унда кўплаб янгиликларни амалиётга татбиқ этиш белгиланган.

Мутахассислар иштирокида Ал-Хоразмий номидаги халқаро физика ва математика мактаб-интернати ва Урганч давлат университетида вилоятдаги педагоглар учун таълим тизимига оид қарор ва фармонлар ижроси, унда белгиланган вазифалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувларда вилоятнинг барча туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, вилоятнинг барча олий таълим муассасаси ректорлари, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ўқитувчилари, халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия, илм-фан соҳаларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Эндиликда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти халқ таълими тизимида таълимнинг илмий асосларини яратишда қатнашади ва мазкур илмий асослар умумий ўрта таълим, малака оширишда интеграцияни амалга оширишга хизмат қилади.

Учрашувлар давомида халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг муқобил шакллари рўйхати, ҳар битта шаклга тўғри келадиган кредитлар ҳажми, малака оширишнинг муқобил шаклларини ўзлаштирган халқ таълими ходимлари тегишли шакл учун белгиланган ҳажмдаги кредитларни тўплаши юзасидан маълумот берилди.

Маълумки, ўқувчилар билимини баҳолаш, уларнинг халқаро баҳолаш дастурлари доирасидаги топшириқлар билан ишлаш кўникмасини шакллантиришга қаратилган "STesting” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 2-сонли таянч мактаби ўқувчиларига мазкур "STesting” лойиҳаси доирасида яратилаётган видеолардан амалда қай тартибда фойдаланиш кераклиги кўрсатилиб, тушунтириш берилди.

Хоразм вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази фаолияти атрофлича ўрганилди ва танқидий таҳлил қилинди.

Бунда халқ таълими ходимларининг малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилиши каби масалаларга эътибор қаратилди.

Анъанавий малака ошириш билан бир қаторда, касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.

Эндиликда жорий этиладиган «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси фаолиятини юритиш, малака ошириш ташкилотлари билан биргаликда қайта тайёрлаш, малака ошириш курслари ўқув модуллари контентини марказлаштирилган тарзда ишлаб чиқиш ва платформага киритилишини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Марказ фаолияти сарҳисоб қилиниб, бугунга қадар амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар бўйича тавфсиялар берилди. Марказ мутахассисларига малака оширишдаги контентлар мазмунини янгилаш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифа ва «Йўл харитаси»ни белгилаб олиш топширилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малака ошириш борасидаги янгиликлар мутахассисларга тушунтирилмоқда