Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги Тошкент вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.

Оққўрғон туманида капитал таъмирланган 23-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти, туман ҳокимлиги масъуллари, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари, таълим муассасаси ўқитувчи-мураббийлари ва ёшлар иштирок этди.

Замон талаблари асосида мукаммал таъмирланган мазкур мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун барча шароит яратилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 3 миллиард 721 миллион сўм ажратилди. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли бинолар янгича қиёфага келтирилиб, коммунал ва иссиқлик тизимлари янгиланди.

Хусусан, ахборот технологиялари, тўгарак, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хоналари замонавий жиҳозланган. Тадбир иштирокчилари таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишди. Ўқитувчилар ва ёшлар билан суҳбат давомида ёшларга яратилаётган бу каби шароит аввало Ватанимиз байроғи ғурур ва фахримиз, улуғ мақсадларимиз, халқимизнинг мустақиллиги, тинчлик тимсолида акс этиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани “Чангтепа” маҳалласида жойлашган 14-умумтаълим мактабидаги 120 ўринга мўлжалланган қўшимча бино фойдаланишга топширилди.

– Мактабимиз 1966 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда 334 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Қўшимча 120 ўринли бино ва замонавий спорт залининг қурилиши ўқувчиларимиз, ота-оналар, маҳалла, жамоамизни қувонтирди, – дейди 14-умумтаълим мактаби директори Сардор Туропов. – Туманнинг чекка ҳудудида бундай чиройли объектларнинг қурилиши давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликнинг яна бир намунаси деб биламан. Ўқувчиларга ҳам катта совға бўлди. Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, карантин талаблари асосида биз ҳам ўқув жараёнларини олиб борамиз.

Байрам муносабати билан бу ерда ҳам “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман 2-сектори раҳбари, прокурор Собиржон Темиров, ҳоким ўринбосари Фарҳод Султонов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, Халқ таълими бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

 Иштирокчилар юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ёшларга яратилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтиб, улардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъкидлади. Маданият бўлимининг хонандалари, мактаб ўқувчилари, боғча тарбиячилари ўзига хос чиқишлари ҳамда ёш спортчиларнинг кўргазмали кўринишлари иштирокчиларнинг кайфиятига кайфият бағишлади.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларнинг янги биноси ўқувчилар ихтиёрида