Сурхондарё вилоятида мактабларнинг кадастр маълумотларини Uz kad тизимига киритиш бошланди.

Президентимизнинг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (Uz kad) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланган.  

Шунга мувофиқ вилоятда Кадастр ходимлари томонидан жорий йил 1 январь ҳолатига 57 минг 122 фойдаланувчига тегишли ер майдонларининг 1 миллион 178 минг 161 гектари Uz kad тизимига киритилиб, электрон харитаси яратилди. Бу йил мактабларнинг кадастр маълумотлари ҳам тўлиқ Uz kad тизимига киритилади.  

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси матбуот котиби Бехруз Сафаровнинг ЎзАга хабар беришича, жанубдаги воҳада 1 минг 176 та умумтаълим мактаби ва уларнинг филиаллари мавжуд. Эндиликда Uz kad тизимига мазкур мактабларнинг жойлашган манзиллари, ер майдони, мактабдаги бинолар сони, ер фонди тоифаси, кадастр рақами ва бошқа муҳим маълумотлари жойлаштирилмоқда.  

Вилоятда ижтимоий соҳа объектларининг Uz kad тизимига киритилаётгани мазкур объектларнинг ягона электрон базасини яратишга хизмат қилмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларнинг кадастр маълумотлари ҳам Uz kad тизимига киритилмоқда