Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида таълим тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, мактаб таълимини сифат ва самарадорлик жиҳатдан янада юқори босқичга кўтариш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, Давлатимиз раҳбари мактаблардаги муҳитни яхшилаш мақсадида бошқарувни ислоҳ қилиш, халқ таълими бўлими мудирлигига ва мактаб директорлигига малакали менежерларни тайинлаш, хориждан малакали мутахассислар жалб этиш бўйича қатор тавсиялар берди.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, Андижон вилояти Хонобод шаҳри ҳокими Машъалбек Тожибоев мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, шунингдек, хорижий давлатларда таълим соҳасида иш олиб бораётган хонободлик мутахассислар билан Zoom платформаси орқали мулоқот ўтказди. Меҳнат фахрийси, фидойи муаллим Иброҳимжон Мўминов узоқ йиллар Хонобод шаҳар халқ таълими тизимида самарали фаолият юритган. Айни кунда устоз-муаллимнинг 40 нафардан ортиқ шогирдлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, шунингдек, Германия, АҚШ, Канада, Италия, Россия, БАА ва бошқа бир қатор хорижий мамлакатларда таълим соҳасида фаолият юритиб келади. Ана шу мутахассислар иштирокида ўтган онлайн мулоқотда Хонобод шаҳрида таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш, таълим жараёнини илғор хорижий тажрибалар асосида янги босқичга олиб чиқиш, ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Хонобод шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари директорларига чет эллик ўқитувчилар маслаҳатчи этиб бириктирилди, шунингдек, хорижда иш олиб бораётган мутахассислар томонидан таклиф этилган "HOME VISIT" тамойили асосида таълим бериш, кутубхона ташкил этиш, кутубхонани чет эл китоблари билан бойитиш, Тошкент архитектура ва қурилиш институти билан ҳамкорлик қилиш, чет элларда иш олиб бораётган ўқитувчилар билан қўшимча равишда онлайн таълимни йўлга қўйиш каби ташаббусларни амалиётга жорий этиш белгиланди. Хорижда иш олиб бораётган хонободлик мутахассислар билан бу каби мулоқотни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларга хорижлик мутахассислар маслаҳатчи этиб бириктирилди