2023-2024 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига келиши режалаштирилган мактаб ёшидаги 732 минг 960 нафар болалар ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган 14 минг 897 нафар ногиронлиги бўлган болалар учун жами 12 номдаги ўқув қуроллари хариди бўйича 142,7 миллиард сўм маблағ режалаштирилган. Шундан 134,5 миллиард сўмлик харидлар амалга оширилиб, жойларга тўлиқ етказиб берилган.

Шу билан бирга, умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот технологияларини ривожлантириш мақсадида 557 тўпламдаги компьютер жамланмалари хариди учун 100 миллиард сўм ажратилган бўлиб, шундан 98,5 миллиард сўмлик компьютер тўпламлари харид қилинган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган эшитувда маълум қилинди. Унда “Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш ҳамда ривожлантириш дастурлари мақсадли индикаторларининг 2023 йил учинчи чоракдаги ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахбороти эшитилди.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Алишер Қодиров таълим-тарбия масаласи миллат келажаги учун энг муҳим ҳал қилувчи йўналиш эканлигини, шу боис соҳага алоҳида эътибор қаратиб келинаётганини таъкидлади.

Эшитувда вазирлик мутасаддилари ажратилган маблағларнинг манзилли сарфланиши юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Қайд этилганидек, шу йилдан бошлаб 10 минг 130 та умумтаълим мактабларини 7 тўпламдаги миллий чолғу асбоблари ҳамда 6 номдаги бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминлаш харажатларига жами 121,9 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, жами 108,9 миллиард сўмлик шартнома имзоланган. Ушбу харидлар бўйича 8 ой давомида жами 85,7 миллиард сўм касса харажатлари амалга оширилган.

Қизғин муҳокамалар давомида депутатлар вазирлик томонидан сарфланган маблағлар мақсадли ва манзилли амалга оширилганини эътироф этди. Шу билан бирга, бу борада йўл қўйилган айрим камчиликларга эътибор қаратди. Уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ўртага ташланиб, ҳамкорликдаги вазифлар белгилаб олинди. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларга чолғу асбоблари ва спорт жиҳозлари учун 121,9 миллиард сўм ажратилган