2 сентябрь куни мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида 2025/2026 ўқув йили бошланиб, биринчи қўнғироқ садолари янгради.

Шу куни ўқувчи-ёшлар, устозлар, 1-синфга бораётган болажонларнинг ота-оналари эрта тонгданоқ жонажон мактаб томон йўл олдилар.

Бу йилги "Биринчи қўнғироқ" тадбирларига бағишланган тантаналар "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилгани диққатга сазовор.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

[gallery-25111]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табригини Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов ўқиб берди.  

Тантанали тадбирда мамлакатимизда таълим соҳаси Президентимизнинг доимий эътиборида экани таъкидланди.

–Юртбошимиз Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ҳам таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, "Бахт – интилганники, ғалаба – курашганники! Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади", деб ёшларга алоҳида мурожаат қилдилар, – деди мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Каримов. – Шундай экан, ўқувчи -ёшларимиз изланиш ва билим олишда доим олға интилишларини тилаймиз.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларга таълим ва тарбия бериш борасидаги эзгу ислоҳотларда миллий анъаналаримиз билан бирга, илғор халқаро стандартларни ўқув жараёнига татбиқ этишга катта аҳамият қаратилмоқда.

Юртимиз мактабларида болаларга турли фанлардан пухта билим бериш билан бирга, хорижий тилларни пухта ўргатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 51-мактаб ҳам француз тили пухта ўқитиладиган таълим масканларидан саналади.

–"Биринчи қўнғироқ"дек самимий ва ҳаяжонли тадбирда қатнашаётганимдан жуда мамнунман, – деди Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Валид Фук. – Ушбу мактабнинг ўқувчилари француз тили бўйича Халқаро DELF имтиҳонларида ғолиб бўлдилар. Уларни чин дилдан табриклайман.

Дарҳақиқат, ушбу мактаб ўқувчилари Халқаро фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқдалар.

–Бу йил мактабимизнинг 1-синфига 155 нафар ўғил-қиз қабул қилинди, – деди 51-мактаб директори Рустам Галиев. – Президентимизнинг совғалари уларга бир олам қувонч бағишлаши шубҳасиз.

Барча ҳудудларда бўлгани каби ушбу мактабда ҳам илк сабоқ "Келажак соати" дарси билан бошланди. Унда ўқувчиларга мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида олиб борилаётган янгиланиш жараёнлари хусусида батафсил сўз юритилди.

Назокат Усмонова,

Рустам Назарматов (сурат),  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда янги ўқув йили бошланди