ФОТОРЕПОРТАЖ

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сурхондарё вилоятида бўлиб, таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчилар, фахрий устозлар билан мулоқот ўтказди. 

Мулоқотда таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълимини ислоҳ қилиш, соҳада замонавий, самарадор педагогик технологияларни, энг илғор ўқитиш усулларини жорий этиш йўлида салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда.

[gallery-18195]

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 978 та ихтисослашган ва умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда қарийб 57 минг нафар педагог-ўқитувчи ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётир. Улар орасида чинакам фидойи, жонкуяр, изланувчан касб эгаларининг сафи кенглиги қувонарлидир.

Тадбирда ана шундай самарали фаолият юритаётган 6 нафар ўқитувчига “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда фаол ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Мулоқот давомида масъулларга, таълим муассасалари раҳбарларига янги 2024/2025 ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.   

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача ва мактаб таълимини ислоҳ қилиш йўлида