Навоий вилоятида мактабгача таълим муассасаларини замон талабларига мос ривожлантириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида Зарафшон шаҳрида фаолият кўрсатаётган мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Зарафшон шаҳрида 37 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларнинг 18 таси давлат, 16 таси оилавий, 3 таси йирик давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотидир. Ҳудудда 3-7 ёшли болалар 7084 нафарни ташкил қилади ва уларнинг 6982 нафари ёки 98,6 фоизи мактабгача таълим тизимига қамраб олинган.

– 2-сонли “Олтин калитча” давлат мактабгача таълим ташкилотимиз 2020 йил “Инвестиция” дастури асосида мукаммал таъмирланди, – дейди ташкилот услубчиси Юлдуз Эргашева. – Боғча 360 ўринга мўлжалланган бўлиб, 12 та куни узайтирилган ва 1 та бир йиллик мажбурий гуруҳ мавжуд. Ҳозирда 378 нафар бола қамраб олинган. Мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Шаҳарда болажонларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш мақсадида хусусий сектор улуши ҳам ортиб бормоқда. Якка тартибдаги тадбиркор Шоҳиста Ҳайитова ташаббуси билан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача ташкилоти шулардан бири.

Тадбиркор томонидан “Ёшлик” маҳалласида ташкил этилган “Мойчечак” оилавий нодавлат МТТ 25 ўринга мўлжалланган. Бу ерда 5 та иш ўрни яратилган бўлиб, ҳозирда хорижий тиллар билан бирга, менталь арифметика, шахмат-шашка тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳудудларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш белгиланган эди.

Қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркор Вазира Алмуратова томонидан 2019 йилда “Шодон болажон” давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат МТТ ташкил этилди. Пресс-тур иштирокчилари мазкур ташкилотда бўлиб, болажонларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.

Мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг жами лойиҳа қиймати 1 миллиард 875 миллион сўм бўлиб, шундан 475 миллион сўми тадбиркор маблағи бўлса, қолган 1 миллиард 400 миллион сўми имтиёзли кредит маблағидир. Боғча 125 ўринга мўлжалланган бўлиб, 6 та гуруҳ мавжуд. Ҳозирда боғчага юз нафар бола қатнамоқда. Уларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар мавжуд. Болалар ўйингоҳи, ошхона, тиббиёт ва болалар дам олиш хоналари жиҳозланган.

“Умид” номли реабилитация марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти республикамиздаги саноқли муассасалардан биридир.

Навоий кон-металлургия комбинати ҳомийлиги асосида барпо этилган ушбу ташкилотнинг қурилиш ва жиҳозлаш ишларига 31 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланган. Ташкилот махсус жиҳозлар, тиббиёт ускуналари билан таъминланган.

– Имконияти чекланган болалар учун барпо этилган 72 ўринга мўлжалланган замонавий мактабгача таълим ташкилотига Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида яшовчи имконияти чекланган болалар қабул қилинмоқда, – дейди ташкилот директори Дилафрўз Файзиева. – Боғчада 41 нафар бола тарбияланмоқда. Болалар махсус комиссия қарорига асосан қабул қилиниб, машғулотлар белгиланган дастур асосида гуруҳларда олиб борилади. Тарбияланувчилар билан мутахассислар якка тартибда ҳам иш олиб боради. Мақсадимиз, мактабгача ёшдаги имконияти чекланган фарзандларимизни соғлом болалар қатори таълим-тарбия олишлари, тезроқ соғлом ҳаётга қайтишларини таъминлашдир.

Пресс-тур якунида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев ва Зарафшон шаҳар ҳоким Назирбек Раҳмонов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Вилоятда давлат ва нодавлат МТТ сони 2017 йилда 132 та бўлган бўлса, бугунга келиб бу кўрсаткич 1158 тани ташкил қилмоқда. Улардан 214 таси давлат ва 944 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан 4 та хусусий, 74 та йирик давлат-хусусий шериклик асосида ва 866 та оилавий МТТ фаолият юритмоқда. Вилоят бўйича 3-7 ёшдаги болалар сони 80671 нафарни ташкил этиб, ўтган 5 йилда уларнинг 65247 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган. Бу кўрсаткич 34,1 фоиздан 80,9 фоизга ошишига эришилди.

– 2020-2022 йилларда барча ҳудудларда 6 ёшли болалар учун 342 та бир йиллик бепул мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб, уларга 6997 нафар бола қамраб олинди, – дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев. – Бундан ташқари, Нурота, Навбаҳор, Конимех, Хатирчи туманларининг қамров даражаси паст, давлат МТТ мавжуд бўлмаган чекка қишлоқларида махсус тайёрланган ва жиҳозланган 9 та икки сотихли мобиль майдончаларда 19 та мобиль гуруҳ ташкил этилиб, ҳар бир ҳудудга шу мақсад учун биттадан ажратилган 4 та махсус жиҳозланган автобуслар (“Ақлвой” мобиль МТТ) орқали жами 323 нафар 3-7 ёшли болаларга бепул таълим хизматлари кўрсатилиши таъминлаб келинмоқда.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълимга қамров беш йилда 80,9 фоизга етказилди