Мактабгача таълим ташкилотлари карантинга ёпиладими?
Мактаблар ва олий ўқув юртлари 24 февралгача онлайн таълимга ўтказилгач, аксарият ота-оналарни шу савол қизиқтирмоқда.
Мактабгача таълим вазирлигининг маълум қилишича, боғчалар ёпилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу муассасалар иш фаолиятини одатдаги тартибда давом эттиради. Фақат давлат мактабгача таълим ташкилотларида пандемия даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган қуйидаги вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади:
давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
ЎзА